Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:24

Шерқўзи Ғозиев: Наврўзни тақиқлаган мулозим менга тўсиқ қўйган


Uzbekistan - uzbek actor, film director Sherqozi Goziev
Uzbekistan - uzbek actor, film director Sherqozi Goziev

Ўзбекистон телевидениеси тарихидаги илк ҳажвий дастур “Телеминатюралар театри”да роллар ўйнаган ва ҳинд киноларига пародиялари билан танилган 66 яшар унвонсиз санъаткор Шерқўзи Ғозиев Озодликка эксклюзив суҳбат берди.

Ўзбекистон телеканалларидан танқидий фикрлари қирқиб ташланганидан шикоят қилган санъаткор Ўзбекистоннинг янги раҳбарияти даврида катта саҳналар эшиги ўзи учун очилажагидан умидворлигини билдирди.

Шерқўзи Ғозиев суҳбат асносида Эргаш Каримов¸ Ҳасан Йўлдошев¸ Садир Зиëмуҳаммедов ва Абдураҳмон Аҳмедов каби ўзбек ҳажвий телеминатюраси усталарини эсга олиб улар билан бирга тушган суратларини Озодлик муштрийлари билан баҳам кўрди.

Менинг исмим масхарабоз

Озодлик билан суҳбатда Шерқўзи Ғозиев санъатга кириб келишини таниқли ҳинд киночиси Раж Капур филъмларининг Ўзбекистонда намойиш қилиниши билан боғлади.

- Ўшанда 9 ëшда эдим Раж Капурнинг “Дайди” ва Жаноб-420” фильмларини қишлоғимиздаги кинотеатрда кўриб санъаткор бўлишга ҳавсаланганман. Бу кинолардаги қўшиқларни ëдлаб айтиб юрганман кўча-кўйда. Уларни қўшиқлари юпқа грампластинкаларда чиқарди. Ўшаларни йиртилиб титилиб кетгунга қадар қайта-қайта эшитардим. Айниқса “Дайди” фильмдаги “Мери жуппа Ҳиндустани” деб бошланадиган қўшиқни айтиб Фарғона мактабларида биринчи ўринни олганман¸ дейди қизиқчи.

Шерқўзи Ғозиевнинг айтишича қизиқчининг ҳаëти доимо ҳам қувончли бўлмайди

- Раж Капурнинг “Менинг исмим масхарабоз” оригиналда “Mera Naam Joker” деган киносини кўзимда ëш билан томоша қилганман. Қизиқчининг фожиали ҳаëти ҳақида эди бу фильм. Ўзимнинг ҳаëтимда ҳам шунақа дамлар бўлган¸ дея эслаган Шерқўзи Ғозиев ўтган асрнинг саксонинчи йилларида Ўзбекистон ССР Комфирқаси раҳбарларидан бири Раъно Абдуллаева буйруғи билан саҳнадан қувилганини афсус билан эслади.

Шерқўзи Ғозиев билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:31:59 0:00

XS
SM
MD
LG