Линклар

Шайх Абдулазиз Мансур: Терактлар Ислом номидан қилинаётганидан қаттиқ афсусдамиз!


Шайх Абдулазиз Мансур.

Шайх Абдулазиз Мансур.

Франс пресс агентлиги терговга яқин ўз манбасига таяниб, оломон устига ҳайдалган юк машинасидан Ниццада яшаган 31 яшар асли тунислик шахсга оид ҳужжатлар топилганини маълум қилди. Франциянинг Ницца шаҳрида 14 июль оқшомида амалга оширилган ҳуруж террор хуружи деб баҳоланди ва унинг қурбонлари сони 90 га яқинлашди¸ 100 дан ортиқ киши жароҳатланди.

Шундай қилиб, Ниццада амалга оширилган ҳужум сўнгги икки ҳафтадан сал кўпроқ муддат ичида амалга оширилган учинчи йирик террор актидир.

Мана дастлабки икки теракт:

3 июль, Бағдод. Қурбонлар сони қарийб 300 нафарни ташкил қилди.

28 июнь, Истанбул, Отатурк аэропорти. Қурбонлар сони 40 дан ортди.

- Бу ва булардан олдин амалга оширилган террор хуружларининг деярли ҳаммасини ўзларини мусулмон, деб иддао қилаётганлар амалга ошираяптики, бундан биз қаттиқ афсусдамиз, деган фикрни билдирди Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси муовини, шайх Абдулазиз Мансур Озодлик билан суҳбатда.

XS
SM
MD
LG