Линклар

logo-print

Тошкент шаҳри Чилонзор туманининг биринчи ва иккинчи кварталларида яшовчи аҳоли "беш кун ичида гаражларини бузиб, жойни бўшатиб қўйишлари" ҳақидаги огоҳлантириш хатлари олди. Чилонзор тумани ҳокимиятининг Ижроия маҳкамаси тарафидан юборилган огоҳлантирув хатида барча гаражлар 10 июлгача бузилиши, талабни бажармаганларга нисбатан маъмурий чора кўрилиши айтилган.

Чилонзор тумани ҳокимияти Гаражлар бошқармасининг ўз исмини очиқламаган масъули Озодлик билан суҳбатда гаражлар белгиланган муҳлатда бузилмаса, ҳокимлик уларни куч билан бузиб, харажатларни гараж эгаларидан ундириб олиши мумкинлигини айтди.

Гараж ўрнига стоянка

Мулозимнинг ишонишича, темир гаражлар замонавий архитектура талабларига жавоб бермайди, шаҳар қиёфасини бузмоқда.

- Ободонлаштириш ишлари доирасида бузиляпти. Ўрнида чиройли, кўркам стоянкалар қурилади, шу стоянкалардан гараж эгаларига жойлар берилади, ойига 75 минг сўмдан тўланадиган стоянкалар бўлади, - деди ҳокимият мулозими.

Тошкентнинг Чилонзор туманининг 1 ва 2-кварталларида яшовчи аҳоли "5 кун ичида гаражларини бузиб, жойни бўшатиб қўйишлари" ҳақидаги огоҳлантириш хатлари олишди.

Тошкентнинг Чилонзор туманининг 1 ва 2-кварталларида яшовчи аҳоли "5 кун ичида гаражларини бузиб, жойни бўшатиб қўйишлари" ҳақидаги огоҳлантириш хатлари олишди.

Лекин, чилонзорликлар темир гаражлари бузилишини исташмайди.

- Гаражимизни бузиб, бизни ойига пул тўланадиган гаражларга илинтириб қўйишмоқчи. Шу стоянка эгалари манфаатини ўйлаб қилишяпти буни, - деди чилонзорликлардан бири.

Товон пули

Гаражи бузилганга ҳукумат товон пули тўлайдими?

Фуқароларни қизиқтираётган бу саволларга Чилонзор тумани Гаражлар бошқармаси расмийсидан Озодлик шундай жавоб олди:

- Гараж эгалари ҳукуматни ерини бўшатиб бериши керак. Темир-терсаги ўзиники. Хоҳласа сотади, хоҳласа металлоломга топширади, -деди ҳокимият расмийси.

Тошкентнинг Чилонзор туманида яшовчи Евгений ҳокимият қарори Ўзбекистоннинг “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунига зид келишини айтади.

- Шу қонунга кўра олти ой олдин огоҳлантириши, кўрилган зарарни тўлиқ қоплаши керак. Бу районда бунақа гараж 3-4 минг доллар туради. Бузишса, металлоломини юз долларга ҳам сотолмайсиз-ку, - дея эътироз билдирди Евгений.

Аммо айрим чилонзорликлар Евгений фикрига қўшилмайди.

Улар темир гаражлар бузилишини қўллаб-қувватлашмоқда.

- Шу гаражларнинг атрофи ахлатхона бўлиб ётибди. Айримлар уйларининг олдига темир гаражларни қуриб олган, кўримсиз бўлиб ётибди. Гаражингни ол, подъездни тўсиб қўйган, десак, ҳокимиятдаги қариндошини пеш қилишар эди. Энди подъезд атрофлари очиладиган бўлди, - дейди тошкентлик.

Тошкент ҳокимиятининг ўз исмини айтмаган маъсули Озодлик мухбири билан суҳбатда, шаҳардаги барча металл гаражлар эгаллаб турган майдонлар ўрнида стоянкалардан ташқари дам олиш масканлари, болалар майдончалари ҳам барпо этилишини айтди.

XS
SM
MD
LG