Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:00

"Ўзбекнефтгаз" билан 6 йил учрашмаган "Газпром" Каримов вафотидан сўнг учрашди


"Газпром" ва "Ўзбекнефтегаз" ширкати раҳбарлари олти йиллик танаффусдан сўнг илк бор Москвада учрашди.
"Газпром" ва "Ўзбекнефтегаз" ширкати раҳбарлари олти йиллик танаффусдан сўнг илк бор Москвада учрашди.

Россиянинг "Газпром" ширкати раҳбари Алексей Миллер ва Ўзбекистоннинг "Ўзбекнефтегаз" миллий холдинги бошқарув раиси Алишер Султанов сешанба куни Москвада учрашди. "Газпром" матбуот хизматининг билдиришича, мулоқот чоғида Ўзбекистондан газ сотиб олиш масаласи муҳокама қилинган.

"Газпром" ва "Ўзбекнефтегаз" ширкати раҳбарлари олти йиллик узилишдан сўнг илк бор Москвада учрашмоқда.

"Газпром" ширкати матбуот хизмати мулозими Озодлик билан суҳбатда Алексей Миллер ва Алишер Султановлар ўртасида 13 сентябрь куни бўлиб ўтган музокараларда гап асосан Ўзбекистондан кўпроқ табиий газ сотиб олиш ҳақида кетганини айтди.

"Икки томонлама ҳамкорлик, жумладан Ўзбекистондан табиий газ сотиб олиш, республика ҳудудида сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш масаласи муҳокама этилди", - деди "Газпром" ширкати матбуот хизмати мулозими.

Лекин, гап қанча миқдор газ ва қандай нарх ҳақида бораётгани ҳақида ширкат маълумот бермади.

“Ўзбекнефтегаз” ширкатидагилардан эса Москвадаги музокаралар ҳақида умуман маълумот олиб бўлмади.

"Газпром" матбуот хизматига кўра, ўтган йили Россия газ гиганти Ўзбекистондан 6 миллиард 380 миллион кубометр газ сотиб олган.

Ўзбекистондан олган газнинг ярмидан кўпини эса “Газпром” бошқа давлатларга сотган.

Жорий йилда эса “Газпром” Туркманистондан сотиб оладиган газ ҳажмини камайтириб, Ўзбекистондан кўпроқ миқдорда газ сотиб олишини билдирган.

Лекин, Россия томони ҳам Ўзбекистон томони ҳам газ савдосига оид тафсилотларни жамоатчиликка очиқламай келади.

Москвадаги RusEnergy консалтинг ширкати эксперти Михаил Крутихиннинг айтишича, "Газпром" ва "Ўзбекнефтегаз" раҳбарлари олти йиллик узилишдан сўнг айнан ҳозир учрашаётганликлари бежиз эмас.

- "Газпром" буёғига Ўзбекистондаги лойиҳалари бўйича ким билан ишлашини билиши муҳим. Чунки Россия ширкатлари Ўзбекистон каби давлатларда шу давлат раҳбарлари билан ишлашга ўрганишган. Ҳозир эса Ўзбекистон раҳбариятида вазият муаллақ бўлиб турибди, - дейди Михаил Крутихин.

Ўзбекистон йилига 60 миллиард куб метр газ қазиб олади ва бу борада МДҲ давлатлари орасида Россия ва Туркманистондан кейин учинчи ўринда туради, дунё бўйича эса ўнталикка киради.

Расмий маълумотларга кўра, Ўзбекистонда қазиб олинадиган газнинг 40 миллиарди республика эҳтиёжи учун ишлатилади, қолган 20 миллиард куб метр газ чет давлатларга экспорт қилинади.

Чет давлатларга экспорт қилинадиган газнинг ярми Россияга, қолган ярми бошқа давлатларга сотилади

Айни пайтда Хитой ширкатлари ҳам Ўзбекистонда газ конларини ўзлаштиришга қизиқмоқда.

Хитой Ўзбекистондан йилига 10 млрд куб метр газ сотиб олади. Бу рақам Ўзбекистон Россияга сотадиган газ миқдоридан қарийб икки баравар кўпдир.

Москвадаги RusEnergy консалтинг ширкати эксперти Михаил Крутихиннинг айтишича, Ўзбекистон ҳудуди орқали Туркманистон-Хитой газ кувури ишга туширилиши Тошкент учун янги имконларни очиши мумкин.

- Туркманистон-Хитой газ қувури ишга туширилгандан сўнг, Тошкент газни тўғридан-тўғри Хитойга узатиш имконига эга бўлади, -дейди эксперт Михаил Крутихин.

Ўзбекистон ҳукумати эса чет давлатлар билан эришган шартномалари доирасида газни дунё бозори нархида сотишдан манфаатдор.

Хориждаги ҳамкорларга белгиланган ҳажмда газни етказиб бериш учун эса Тошкент ҳукумати ўз мамлакати аҳолисига сотадиган газ ҳажмини қисқартиришга мажбур. Ҳар ҳолда, сўнгги йилларда газ тақчиллиги сурункали муаммога айланиб қолган, мамлакатинг қишлоқ жойларидаги аҳолиси эса, ҳар йили қишда газдан узиб қўйилади.

“Газпром” ва “Ўзбекнефтегаз” ширкатлари 2002 йилдан бери Ўзбекистонда газ қазиб олиш бўйича ҳамкорлик қилиб келади.

“Газпром” 2004 йилдан буён Ўзбекистон шимоли-ғарбидаги Шохпахта конида газ қазиб ишларини олиб бормоқда.

“Газром” реконструкция қилган ушбу кондан йилига 300 миллион кубометр газ қазиб олинаётгани айтилади.

2006 йилда "Газпром" ва "Ўзбекнефтегаз" ширкатлари Ўзбекистон ғарбидаги Устюрт минтақасида қидирув-разведка ишларини олиб бориб, "Жел" конини очишган.

Ушбу конда эса қарийб 500 минг куб метр ҳажмидаги газ захираси борлиги анқиланган.

2014 йилда "Газпром" Ўзбекистондаги лойиҳаларини тўхтатиб, мамлакатдан чиқиб кетиши ҳақида гап-сўзлар матбуотда пайдо бўлганди.

XS
SM
MD
LG