Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:07

Ўзбекистонда муддатли ҳарбий хизматга қабул қилиш қийинлашди


Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Давлат тест маркази ҳарбий хизмат ёшидаги йигитларни Аримияга қабул қилиш учун янги талаб ва меъзонларни қабул қилди.

Янги талабга мувофиқ, Ўзбекистонда қуролли-кучлар сафида хизмат қилишни хоҳлаётганлар ҳар йили ўтказиладиган танловда фақат бир марта қатнаша оладилар.

Бундан ташқари жисмоний нормативлар бўйича имтихон бир кунда топширишади, она тили, адабиёт, тарих ва математика фанларидан тест учун эса бир ярим соат ажратилади.

Жисмоний нормативлар бўйича имтихонлар 25 сентябрдан 15 январгача, фан бўйича тест синовлари эса 10 октябрдан 15 январгача ўтказилади.

Тест натижалари эса етти кун ичида кўриб чиқилади.

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги расмийларига кўра, Армияга чақирилиувчиларга талабларнинг кучайтирилиши ҳарбий хизматчилар савиясини ошириш мақсади билан боғлиқдир.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон қуролли-кучлари сафларида хизмат қилишни хоҳловчилар сони ҳаддан зиёд кўпайиши ортидан мамлакат мудофаа вазирлиги армияга йигитларни тест орқали қабул қилишни йўлга қўйди.

Армияда хизмат қилишни хоҳловчилар эндиликда жисмоний нормативлардан ташқари, она тили, адабиёт, тарих ва математика фанларидан тест топширишлари керак бўлади.

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги расмийларига кўра, ҳозирда муддатли ҳарбий ҳизмат учун ажратилган ҳар бир ўринга тўққиз-ўнтадан даъвогар тўғри келмоқда.

Ўзбекистон қонунларига кўра, ҳарбий хизматнинг муддатли, сафарбарлик чақирув ва шартнома асосидаги турлари жорий этилган.

Муддатли ҳарбий хизмат 9 ой ва бир йиллик бўлиб, кейинги пайтда ҳарбий хизматнинг айни турига ўзбек йигитлари орасида қизиқиш кучаяётгани кузатилади. Ўзбекистон ҳуқуқ тартибот идораларида ишлаш учун айнан муддатли ҳарбий хизматни ўташ шартлиги бу қизиқишга сабаб бўлаётгани маълум.

XS
SM
MD
LG