Линклар

Эски велосипедда Намангандан Президент қабрига борган бобо янгисида Каъбага бормоқчи


Ҳусан бобо фейсбукчи мухлислари олиб берган янги велосипедда Ҳажга бормоқчи.

Ҳусан бобо фейсбукчи мухлислари олиб берган янги велосипедда Ҳажга бормоқчи.

Намангандан Самарқандга велосипедда 521 километрлик йўл босиб, президент Ислом Каримовнинг қабрини зиёрат қилиб қайтган 76 яшар Ҳусан бобо Ҳожибоевни ҳамқишлоқлари совғалар билан кутиб олди.

Ҳусан Ҳожибоевнинг зиёрати тўғрисидаги Озодлик хабарини ўнлаб Интернет нашрлар кўчириб босганидан сўнг, коросонлик оқсоқол машҳур бўлиб кетди. Facebook ижтимоий тармоғида Ҳусан бобонинг Самарқандга велосипедда қилган зиёратини “кичик ҳаж”га тенглаштирганлар бўлди.

Facebook тармоғидаги “Водители Ташкента” гурҳининг энтузиастлари пул йиғиб, у кишига янги велосипед ва холодильник совға қилди.

Ҳусан бобо Озодлик билан суҳбатда фейсбукчи мухлислари олиб берган янги велосипедда келаси йилда ҳақиқий Ҳажга бориш орзуси борлигини айтди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG