Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 13:21

Каримов ҳақига фотиҳа ўқиш учун йўлга чиққан Ҳусан бобо Самарқандга етиб қолди


Ҳусан Ҳожибоев Самарқандга қараб Наманган вилояти Чортоқ туманидаги Коросон қишлоғидан йўлга чиққан.
Ҳусан Ҳожибоев Самарқандга қараб Наманган вилояти Чортоқ туманидаги Коросон қишлоғидан йўлга чиққан.

Президент Каримовнинг қабри устида марҳумнинг ҳақига фотиҳа ўқиш учун 5 сентябрь эрта тонгда велесипедда йўлга чиққан 75 яшар пенсионер Ҳусан Ҳожибоев билан Озодлик 7 сентябрь, Тошкент вақти билан кеч соат 6 да яна боғланди.

Наманган вилояти Чортоқ туманидаги Коросон қишлоғидан йўлга чиққан отахон Озодлик боғланган дақиқаларда Гулистон билан Жиззахнинг ўртасида кетаётгани маълум бўлди.

Ҳусан Ҳожибоевнинг зиёрати тўғрисидаги Озодлик хабарини ўнлаб Интернет нашрлар кўчириб босганидан сўнг, коросонлик оқсоқол машҳур бўлиб кетди. Ижтимоий тармоқларда эса, бир гуруҳ энтузиастлар пул йиғиб у кишига янги велосипед олиб бериш ташаббусини кўтарди.

7 сентябрь кунги мулоқот чоғида Озодлик Ҳусан Ҳожибоевга янги велосипед тўғрисидаги хабарни етказаркан, у кишининг бу янгиликка муносабатини ҳам сўради...

Каримов ҳақига фотиҳа ўқиш учун йўлга чиққан Ҳусан бобо билан иккинчи суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:01 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG