Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:26

GM Uzbekistan: Машиналар учун эҳтиёт қисмлар етишмаяпти


GM Uzbekistan ширкатининг янги маҳсулоти - Chevrolet Aveo
GM Uzbekistan ширкатининг янги маҳсулоти - Chevrolet Aveo

Озодлик суҳбатлашган GM Uzbekistan ширкати вакили Ўзбекистонда машиналарнинг харидорларга шартномада белгиланган муддатда берилмаётганини эҳтиёт қисмлар етишмовчилиги билан изоҳлади.

Ўзбекистонда аксар харидорлар автомобилга белигланган қийматнинг 85 фоизини олти ой олдин тўлаган эсалар-да, машиналарни олиш учун яна ойлаб кутишга мажбур бўлмоқда.

GM Uzbekistan вакилининг изоҳи Ўзбекистондаги барча автосалонларда машина тақчиллиги кузатилаётган бир пайтга тўғри келмоқда.

Озодлик суҳбатлашган самарқандлик автомобиль харидорларидан бири, Зарина, машина пулини ўтган йилнинг декабрь ойида тўлаб қўйгани, аммо шу кунгача уни ололмай сарсон бўлаётганини айтади:

"Lasetti машинасини олиш учун Самарқанддаги автосалонга декабрь ойида 10 минг АҚШ доллари тўлаб қўйган эдик. Орада машинани нархи ошди, устамасини тўлайсизлар, дейишди. Уни ҳам тўладик. Машина апрел ойида қўлга тегиши керак эди. Ҳалигача ололмаяпмиз, кечикиш сабабини айтишмайди," дейди Зарина.

GM Uzbekistan машиналари долларга сотилади
GM Uzbekistan машиналари долларга сотилади

GM Uzbekistan ширкатининг Самарқанддаги асосий дилерларидан бири ҳисобланган “САМАРКАНД-АВТОСАВДО” мулозими Асакадаги GM Uzbekistan автомобиль заводида ишлаб чиқарилаётган машиналар келиши кечикаётганини айтди:

"Ўзи машина пули тўланганидан сўнг олти ойда эгасига берилиши керак, лекин ҳозир у ёқдан келиши кечикяпти. Келаси ойни ўрталарига бўлади, дейишяпти. Келиши билан эгасига қўнғироқ қилиб беришга ҳаракат қиляпмиз," деди “САМАРКАНД-АВТОСАВДО” ширкатининг Озодлик боғланган мулозими.

GM Uzbekistan ширкатида ходимларга кўра, заводда ишлаб чиқарилаётган машиналар - айниқса Lasetti эҳтиёт қисмлари етишмовчилиги сабаб - ўз вақтида эгаларига етказиб берилмаяпти:

"Запчасть етишмовчилиги туфайли бўляпти бу. Запчастлар июль ойига келиши кутиляпти. Келаси ойни охирига бериб қолишимиз мумкин," деди GM Uzbekistan ширкатининг мулозими.

Машиналар кечикаётгани ижтимоий тармоқларда ҳам қизғин мунозарага сабаб бўлди.

Facebook тармоғидаги Водители Ташкента гуруҳининг аъзоси Sardor Vapaev Nexia машинасини январ ойида олиши кераклиги, лекин ҳануз машина қўлига тегмагани ҳақда ёзди:

Машиналар кечикаётгани ижтимоий тармоқларда ҳам қизғин мунозарага сабаб бўлди/
Машиналар кечикаётгани ижтимоий тармоқларда ҳам қизғин мунозарага сабаб бўлди/

“Нексия Донс" машинасини ҳалигача олмадим. Май ойида GM Ўзбекистон ширкатига ёзгандим, шундай жавоб олдим. Нима қиламиз, ойни оҳиригача кутамиз”, - деб ёзди Водители Ташкента гуруҳининг аъзоси.

Ўзбекистонда харидорлар машина олиш учун автомобилга белгиланган қийматнинг 85 фоизини олдиндан, АҚШ долларида тўлайди.

Машина тайёр бўлганидан кейин қолган 15 фоиз берилади.

Ишлаб чиқарувчи машинани, шартнома имзоланган кундан бошлаб олти ой муддат ичида, харидорга етказиб бериши керак.

"Узоқ навбатда туриб, пешона-теримиз билан топган пулимизни берганмиз, ҳали машина қўлимизга теккани йўқ. Бошқа машина олай десак, иномаркаларга пошлина қилиб қўйишган. Кутишдан бошқа чорамиз қолмаяпти," дейди самарқандлик Зарина.

ЎзДЭУавто ёпиқ турдаги ҳиссадорлик жамияти базасида 2008 йилда ташкил этилган GM Uzbekistan қўшма корхонаси йилига 250 минг автомобил ишлаб чиқаради.

Ҳозирда корхонада енгил машиналарнинг саккиз тури ишлаб чиқарилади.

Заводда Chevrolet Captiva, Epica, Spark ва Malibu туридаги енгил машиналарни ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.

Ўзбекистонда хорижий машиналар учун йирик миқдорда бож тўловлари жорий этилган.

GM Uzbekistan монополияси мамлакатдаги маҳаллий харидорларга четдан харид танловини деярли қолдирмаган.

XS
SM
MD
LG