Линклар

24 августдан бошлаб Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги шахсий таркиби ҳамда вазирликка қарашли ҳарбий қисм ходимларига янги бош кийимлари (фуражка)лар тарқатила бошланди. Озодлик суҳбатлашган милиция зобитлари янги фуражкаларнинг олдингисидан анча кўркам эканлигини айтишди.

Республикасининг “Ички ишлар идоралари тўғрисида”ги Қонуни қабул қилиниши муносабати билан байрамона кийинишини ташкил қилиш мақсадида амалга оширилмоқда.

Милиция ходимлари ўз кийимини ўзи сотиб олади дейди ИИВ ҳодимларидан бири:

“Янги фуражкалар ички ишлар органларининг барча йўналишдаги ходимлари, хусусан, йўл ҳаракати хавфсизлиги, ёнғин хизмати сингари бўлимлари учун ҳам мажбурийдир. Мазкур бош кийимининг нархи 99 500 сўм бўлиб, у ведомость орқали ички ишлар ходимининг ойлик маошидан чегириб қолинади” дейди номини очиқламасликни сўраган милиция ходими.

Ўзбекистон ИИВ нинг подполковник рутбасидаги зобити исми сир қолиш шарти билан Озодликка айтишича¸ кийим учун пул олинишидан шахсий таркиб ҳурсанд эмас:

-Бош кийим учун пул чегиргани маъқул эмас бизларга. Шу боис баъзи зобитлар Янгиободга бориб 50 минг сўм бериб фуражка олиб келишмоқда. Фуражка олдингисига қараганда анчайин кўркам. тантаналар, маросимларда кийиладиган фуражка ўйлаб топишган. Соëбони сал узун ва бичими чиройли. Олдингиси сал ноқулай эди. Мен тўрт йил кийганман битта фуражкани¸ дейди суҳбатдош.

Тошкент шаҳар ИИБ си таркибида катта лейтенант унвонидаги зобитлардан бири Озодлик билан суҳбатда эски тарздаги фуражкаларнинг сифати паст бўлганини айтиб берди:

- Тез йиртилиб кетарди. Ëки ëмғирда унниқиб¸ ранги ўнгиб қолар эди. Шунинг учун биз ўз ҳисобимиздан фуражка тиктирар эдик. Сал сифати тузукроқ материалдан ательега буюртма берардик¸ дейди суҳбатдош.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги шахсий таркиби шу пайтга қадар олд соябони кичик бўлган айлана шаклидаги яшил рангли бош кийимларидан фойдаланиб келаëтган эди.

Айрим вазиятлардагина юқори унвонли зобитлар ёки байрам-парадларида милициянинг раҳбар органлари кенг соябонли, айлана узунлиги 40 сантиметрдан кам бўлмаган махсус бош кийимларидан фойдаланишади.

“Бош кийимларидан ташқари милиция формасининг янги бичимларини амалга татбиқ қилиш масаласи ҳам бир неча йиллардан бери ўрганилмоқда.

Хусусан, вазирлигимизнинг Молия-иқтисод ва хўжалик бошқармалари ҳамкасбларимизнинг янги турдаги уст-бошлари масаласида ишлашмоқда. Лекин милицияда либос ўзгарганидан моҳият ўзгаргани яхши эди” дейди милиция ходими.

Эслатиб ўтамиз, 24-25 август кунлари Тошкентда ўтадиган Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг ялпи мажлиси муҳокамасида Ўзбекистон Республикасининг “Ички ишлар идоралари тўғрисида”ги қонуннинг маъқулланиши кутилмоқда.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG