Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:35

Сурхондарёда намунавий уйлардаги ўғирликни фош қилган қоровул калтакланди


Сурхондарёнинг Термиз туманида қурилаётган намунавий уйлардаги ўғирликларни фош қилган қоровул калтаклаб кетилди. Воқеа Термиз туманининг Наврўз маҳалласи, Солиобод массивида ўтган ой ўрталарида содир бўлди. Туман милицияси на қоровулнинг калтакланиши ва на намунавий уйлардаги ўғирликлар бўйича иш очмаган.

Озодликка гапирган сурхондарёлик қоровул Юсуф Чориев намунавий уйлар қурилишидаги ўғирликлар юзасидан маҳаллий ҳокимият ва ҳуқуқ-тартибот органларига арз қилгани, лекин ўғрилар жазосиз қолиб, ўзи номаълум одамлар тарафидан калтакланганини айтди:

- Бизда доим қиммат Aqua ойна-эшиклар ўғирланяпти. Президент бобонинг намунавий уйлари қурилиши учун Тошкентдан махсус жўнатилган ойна-эшиклар-да булар. Бир куни шу материалларни ўғирлаётган одамларни кўрдим ва қурилиш ширкатидагиларга бу ҳақда айтдим. Милицияга ҳам ёзма хат қилдик. Бир ҳафта ўтиб икки одам қиммат машиналарда келиб, “нега мени милицияга айтдинг”, деб бурнимни синдириб, ўлар холатда калтаклаб кетди, - дейди Юсуф ота.

Ҳозир қоровул касалхонада, намунавий уйлар қурилишини бошқа одам қўриқламоқда.

- Мен касалхонада ётибман, ўрнимга бошқа қоровул ишлаяпти. Ҳозир билсам ўғирланган қурилиш материаллари бўйича ишни милиция бости-бости қилибди. Участкавой ҳам ҳеч нарса қилолмаяпти. Ички ишлар ишлолмаяпти. Милиция ўғриларни изидан қувмаяпти. Иш очилмаган. Учаткавой милиция ҳам шу ўғрилар билан шерикми, дейман-да - дкб иддао қилади Термиз туманидаги намунали уйлар қурилиши қоровули.

Озодликнинг Сурхондарё вилояти ҳуқуқ-тартибот органларидаги манбаси намунавий уйлардаги ўғирликлар бўйича ҳам, қоровулнинг калтакланиши юзасидан ҳам иш очилмаганини тасдиқлади.

“Ўғирликлар сабаб президент бобонинг уйлари намунавий бўлмай қоляпти”

Сўнгги етти йил ичида Ўзбекистонда Осиё тараққиёт банки кредитлари эвазига саккиз юздан ортиқ қишлоқ массиви барпо этилиб, у ерда намунавий лойиҳалар асосида қирқ мингдан ортиқ якка тартибдаги уй-жойлар қурилди.

Намунали уй-жойлар қурилиши учун 2 ярим миллиард АҚШ долларидан зиёд миқдордаги инвестициялар йўналтирилди.
Намунали уй-жойлар қурилиши учун 2 ярим миллиард АҚШ долларидан зиёд миқдордаги инвестициялар йўналтирилди.

Намунали уй-жойлар қурилиши учун эса 2 ярим миллиард АҚШ долларидан зиёд миқдордаги инвестициялар йўналтирилди.

Жарқўрғон туманилик қоровул Озодлик билан суҳбатда Ўзбекистондаги намунали уйлар миқёсли ўғирликларга нишон бўлаётганини иддао қилади:

- Бу ерда битта бизнинг қурилиш фирмасида эмас, қўшни маҳаллаларда қурилаётган намунали уйларда ҳам шундай ўғирликлар содир бўляпти. Қиммат-қиммат ойна, эшик, ёғочлар ўғирланяпти. Тошкентдан битта намунали уй учун нечта эшик керак бўлса шунчасини жўнатишади. Матераиллар ўғирланаверганидан кейин уйларни сифати ҳам бузилади. Ўғирликлар сабаб президент бобони уйлари намунавий бўлмай қоляпти, - дея иддао қилади сурхондарёлик қоровул.

Сурхондарёлик қоровул билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:33 0:00
Бевосита линк

Фойдаланишга топширилган намунали уйларнинг ўта сифатсизлигидан эса Озодликка кўплаб шикоятлар бўлган.

Кузатувчиларнинг айтишича, ўғирликлар ўрнини қоплаш учун мамлакат бўйлаб намунали уйлар қурилишига бепул ишчилар - ўқитувчилар, шифокорлар, умуман, барча бюджет идораларининг ишчи хизматчилари сафарбар қилинмоқда.

Қишлоқликлар эса нархи 100-150 миллион сўм бўлган бу уйларни сотиб олишга шошмаётганликлари, бу уйларни сотиб олишга кетадиган пулга ўзлари иккита уйни қуришлари мумкинлигини айтишмоқда.

XS
SM
MD
LG