Линклар

Эътиборингизга тингловчиларимиздан биридан келган хатни ҳавола қилаяпмиз. Хатни қандай бўлса, имло хатоларинигина тузатган ҳолда, шудайлигича бераяпмиз.

***

Ассалому алайкум, Озодлик радиоси мухбирлари. Бугун мен сизга ҳаётимда бўлган воқеани сўзлаб берсам. Илтимос, шу мавзуни бутун ўзбек халқига етказсангиз. Балки айрим инсонлар ўзига хулоса чиқариб олар.

Ëшим 29 да. 2 фарзандим, аёлим бор. Худога шукур.

Бундан 7 ой муқаддам Одноклассники сайтида турмуши бузилган аёл билан танишиб, дўстлашиб қолдим.

10-15 кунча гаплашиб юриб, уйланганимни айтдим. Хуллас телефон орқали гаплашиб, охири кўришадиган бўлдик. У қиз Тошкентдан, мен вилоятданман. Кўришишни у таклиф қилди.

Бордим, кўришдим, янада яқинроқ танишдим. Шу билан учрашувдан қайтдим. Энди телефон орқали гаплашишимиз ўзаро давом этарди. Бир-биримизга ёқиб қолдик. Шунда мен яна уйланганимни айтганимда у “Мен шуни билиб туриб, ўзим хоҳлаб гаплашяпман”, деди.

Орада яна бир-икки марта кўришдик. Шу билан у аёл никоҳлаб олишимни, гарчи оилам бўлса ҳам унга бунинг қизиғи йўқлигини ва менинг оиламга умуман қаршимаслигини айтиб “Менга сиздан бошқаси керакмас. Иккинчи аёлингиз бўлсам ҳам, сиз билан бўлсам бўлди. Бошқа ҳеч қандай нарса талаб қилмайман сиздан. Мени никоҳингизга олинг”, деди.

Мен у аёлни ўз никоҳимга олишдан олдин никоҳ ўйин эмаслигини қайта-қайта такрорладим. Никоҳ икки жинсни бир-бирига боғловчи Худонинг илоҳий туйғуси эканлигини тушунтирдим.

Шундан кейин у аёлни ўз никоҳимга олдим. Никоҳимизга атиги 2 ой бўлганида “Бунақа ҳаётда яшолмайман. Қайтиб менга телефон қилиб юрма”, деб айтди. Мен умуман унинг қандай ниятдалигини тушунмай қолдим.

Маълум бўлишича, у аёл эридан ажрашган эмас экан.

Аёл эридан берухсат шунақа қилиши мумкинми? Илтимос, шуни бир мавзу қилиб чиқарсангизлар. Бундан шунақа аёллар ўзига тегишли хулосани чиқариб олсалар. Ахир биз ўзбек мусулмон халқимиз. Нега инсонлар шунақа ёмон ишга ўтиб кетишяпти?

Ёзиш учун анча гап бор эди бироқ шунча сўзни сизлар ҳам сиғдира олмайсизлар. Шунинг учун қисқа лўндасини ёзиб қўя қолдим.

Мен оддий бир деҳқонлигим учун у даражада гапга чечан эмасман. Иложи бўлса мусулмонлар идораси ходимлари суҳбатини олиб, бу йўл хатоми ёки тўғрими шуларниям ҳисобга олиб мавзу қилсаларинг. Ўзбек аёли ўзига яхши хулоса чиқарса.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG