Линклар

Шошилинч хабар
19 май 2024, Тошкент вақти: 03:55

Собиқ милиционер: Мени мххчилар қамагани учун номимни оқлай олмаяпман!


Шожалил Шораҳметов
Шожалил Шораҳметов

“Президент порталига 4 марта, Олий судга 2 марта, Бош прокуратурага 3 марта бордим. Мурожаатларимнинг ҳаммаси компьютерларида қайд этилган. Ҳарбий прокуратурга 5 ёки 6 марта бордим. Ноҳақ қамалганман, десам, сенинг ишингга МХХ аралашган экан, ҳеч нарса қилолмаймиз, дейишаяпти”, деди OzodMikrofonнинг бугунги суҳбатдоши.

Бугунги суҳбатни ўтказишга эса, эшиттириш номига келган қуйидаги хат сабаб бўлди:

"Мен, Шораҳметов Шожалил, Тошкент вилоят, Бўстонлиқ туман, Ғазалкент шаҳри, Саримсоқов кўчаси, №3 уйда яшайман.

Мен Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига қарашли Қоровул Қўшинида 23 йил, 5 ой, 18 кун хизмат қилдим.

2013 йили, хизмат қилаётган пайтимда особист, яъни МХХ ходими майор Х. М. менга туҳмат қилиб, ўзи қамаган, Бекободдаги УЯ 64/21 муассасида ўтирган маҳкум Анданиёзов Отабекдан менинг устимдан ариза олиб, менга туҳмат қилди.

Гўёки мен маҳкум Анданиёзовдан, уни МХХ ходимлари қамамаслиги учун, 3000 доллар сўраганмишман.

Анданиёзовни мен таниган эмасман, у ўз аризасида кўрсатган санада эса, мен бошқа жойда хизмат қилганман.

Мени ўша маҳкумнинг аризаси буйича Бўка туман суди 7 йилга озодликдан маҳрум килган.

Мени қамаганидан кейин Тоштурмага особистлар - майор Х.М. ва майор Д. (фамилиясини билмайман) менга “бизларга сан керак эмас, сан бизга Қоровул Қўшини қўмондони генерал-майор П. В. ва унинг ўринбосари, полковник А. М. ларга қарши показание берасан”, дейишди. Мен бундан бош тортдим.

Шундан кейин 10 ой Тоштурманинг 1- ва 4- подвалларида лохмачларга ташлаб қийнашди.

Мен 2015 йили амнистия билан озодликка чиқдим.

Мени ҳамма нарсадан маҳрум қилишди, нафақаям беришмаяпти, ҳеч қаерга ишгаям олишмаяпти.

Ёзмаган, бормаган жойим қолмади. Ҳаммаси “сенинг ишингга СНБ аралашган эканку” дейишади, холос.

Порталгаям ёздим. Олий суд, бош прокуратурагаям бордим.

Ягона умидим Президентимиздан”, дейилган Ғазалкентдан келган хатда.

Мактуб муаллифи Шожалил Шораҳметов билан суҳбатни тингланг:

Собиқ милиционер: Мени МХХчилар қамагани учун номимни оқлай олмаяпман
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:07:11 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG