Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:24

Лукойл Ўзбекистонга $ 5 миллиард сармоя ётқизмоқчи


Россиянинг Лукойл ширкати Ўзбекнефтегаз миллий холдинг компаниясидаги ҳамкорлари билан Бухоро вилоятида жойлашган Қандим гуруҳига кирувчи газ хавзаларини ўзлаштиришга киришди.

“Голос России” радиоси маълумотига кўра, Лукойл ширкати Қандимда 100 дан зиёд газ қудуғи бурғалаб табиий газни экспорт қилиш учун 400 километр узунликда қувур ётқизиши керак бўлади.

Қандим чўл ҳудудида жойлашгани боис Россия ширкати 50 километрлик темирйўл ва 120 километр узунликда автомобил йўли қуришни ҳам режалаган.

Лукойл ширкати Ўзбекистонда газ қазиб чиқаришни 2012 йилги 4,1 миллиард куб метрдан 2016 йилгача 8.2 миллиард куб метрга кўпайтиришни мўлжаллаган.
XS
SM
MD
LG