Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 14:27

Гулнора Каримовага яқин 10 шахсга нисбатан янада оғирроқ айблар қўйилди


Бугун Ўзбекистон прокуратураси тергов қилаëтган айни шахслар икки йил муқаддам Швеция журналистлари ўтказган суриштирувда айни жиноятларда айбланган эди.
Бугун Ўзбекистон прокуратураси тергов қилаëтган айни шахслар икки йил муқаддам Швеция журналистлари ўтказган суриштирувда айни жиноятларда айбланган эди.
Ўзбекистон Бош прокуратураси расмий сайтига кўра¸ Ўзбекистон Жиноят-процессуал кодексининг 261-264 моддаларига биноан суриштирув идораларига мажбурий равишда олиб келинган Рустам Мадумаров, Гаянэ Авакян ва Екатерина Клюева ва бошқаларга нисбатан тергов давом этмоқда. 19 февраль кунги расмий баëнотга кўра¸ терговга тортилган жами 10 нафар шахсга қўйилаëтган айблар ëнига энди ноқонуний даромадни легализация қилиш каби оғирроқ жиноятлар ҳам қўшилган.

Тергов давом этади...

“Прокуратура органлари томонидан алдов ва ноқонуний операциялар воситасида Ўзбекистон ичкариси ва хорижда турли сохта тизимларни расмийлаштириш орқали ноқонуний даромад олиш ва жиноий даромадларни легализация қилиш¸ солиқ тўлашдан бош товлаш¸ хорижий валютани бекитиш ва уни мамлакат ташқарисига олиб чиқишда айбланаëтган шахслар гуруҳига нисбатан очилган жиноят ишини тергов қилиш давом этмоқда.

Мазкур жиноят иши юзасидан бораëтган тергов жараëнининг (тергов амалиëтлари 10 нафар шахсга нисбатан олиб борилмоқда) кўрсатишича¸ давлат ва алоҳида компанияларга ўта катта миқдордаги зиëн еткизилган.

Тергов натижалари юзасидан жавобгарликнинг муқаррарлиги ва қонун олдида ҳамманинг баробарлиги принципи кафолатланади”¸ дейилади Ўзбекистон Бош прокуратураси расмий сайтида 19 февраль куни эълон қилинган хабарномада.

Ўзбекистон Бош прокуратураси 17 февраль куни Гулнора Каримовага қарашли бўлган “Terra Group”, “Prime Media”, “Gamma Promotion” уч нафар масъул шахси ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилганини эълон қилди.

Мазкур хабарномада мазкур жиноят ишининг 184-мода 3-қисми (Солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш) ва 178-модда 2-қисми (Чет эл валютасини яшириш) ва бошқа айбловлар бўйича қўзғатилгани айтилди.

Прокуратуранинг 17 февраль кунги хабарномасида Гулнора Каримованинг фуқаровий эри экани айтиладиган Рустам Мадумаров¸ Каримованинг хос ёрдамчиси Гаянэ Авакян ва Екатерина Клюева номлари тилган олинган ва бу жараëнда бошқа шахслар ва бошқа айбловлар ҳам мавжудлигига ишорат қилинган эди.

19 февраль куни баëнотда¸ шахслар кимлигига ойдинлик киритилмаган ҳолда¸ уларнинг 10 нафар экани¸ ҳамда қўйилаëтган бошқа айблар қайд этилди.

Ўзбекистон прокуратураси баëнотларида ҳозирча бу тергов жараëнига Гулнора Каримованинг қанчалик алоқадорлигига оид бирор маълумот келтирилмаган. Оғир иқтисодий жиноятларда айбланаëтган 10 нафар шахс ичида президент тўнғичининг бор-йўқлиги номаълумлигича қолмоқда. Шунингдек¸ 17 февраль куни кечқурун Яккасарой туманидаги пент ҳаузида Тошкент шаҳар прокурори ўринбосари Мирағлам Мирзаев санкцияси асосида тинтув ўтказилган Каримованинг айни кунларда қаерда эканига оид бирор ишончли маълумот йўқ.

Гулнора Каримованинг ўзи 15 февраль куни Twitter саҳифасида ўзига яқин 10 шахснинг шаҳар Ички ишлар бошқармасига терговга чақиртирилганини ëзган эди.



Дадо¸ Гаяне¸ Катя ва бошқалар....

Ўзбекистон Бош прокуратураси очган жиноят иши фигурантларидан бири, ўтмишда "Дадо" гуруҳи солисти бўлган Рустам Мадумаров Каримованинг фуқаровий эри экани айтилади.

Рустам Мадумаровнинг Швеция, Швейцария, Франция ва Латвия ҳуқуқ-тартибот идоралари тергов қилаётган жиноят ишларидаги асосий фигурант экани айтилади. Озодлик тасарруфида бу жиноят ишлари доирасида Франция ҳуқуқ тартибот идоралари музлатиб қўйган Париж ва Сен Тропе шаҳарларидаги кўчмас мулклари Рустам Мадумаров номига расмийлаштирилгани тўғрисида ҳужжатлар бор. Айни пайтда¸ Ҳонг-Конг¸ Лондон ва Москвадаги Каримова харид қилган уйларнинг ҳам айнан Рустам Мадумаров номига расмийлаштирилгани айтилади.

Ўзбекистон Бош прокуратураси очган жиноят ишининг бошқа фигурантлари Гаянэ Авакян билан Екатерина Кюлевалар Гулнора Каримованинг хос ёрдамчилари сифатида собиқ Фонд Форум ташкилоти доирасидаги лойиҳaларга раҳбарлик қилишган.

Ҳозирда Швейцария банкларида музлатиб қўйилган юзлаб миллион АҚШ долларига тенг банк ҳисоб рақамларининг ана шу уч шахс¸ қолаверса Каримова атрофидаги бошқа шахслар номига расмийлаштирилгани айтилади.

Швейцария, Швеция, Франция ва Латвияда пул ювиш ва порахўрликка доир жиноят ишлари доирасида Гаянэ Авакян катта миқдордаги коррупция ва пул ювишда гумонланмоқда.

Швеция Бош прокуратураси мамлакат ҳукумтига тегишли TeliaSonera телеком ширкати Ўзбекистон кириш учун Гулнора Каримовага пора беришда воситачи бўлганини гумон қилаётган Takilant Ltd. ширкати Гибралтарда Гаянэ Авакян номига расмийлаштирилган.

Озодлик тасарруфидаги бошқа ҳужжатларга кўра, Швейцария Федерал прокуратураси тергов қилаётган пул ювиш амалиëтларида Екатерина Клюева номи ҳам қайд этилади.

Швейцария прокуратураси 2012 йилнинг июль ойида икки Ўзбекистон фуқароси Алишер Эргашев ва Шоҳруҳ Собировни пул ювиш жиноятига алоқадорликда айблаб ҳибсга олган эди. Мазкур жиноят иши доирасида музлатилган ҳисоб рақамлари ва банк қутиларидаги пул ва бриллиантларнинг¸ Озодлик ихтиёридаги ҳужжатларга кўра, Гулнора Каримовага тегишли экани тахмин этилмоқда.
XS
SM
MD
LG