Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 18:37

Москва-Тошкент поезди¸ ёхуд... қароқчи полициячилар?!


Uzbekistan / Uzbek migrant seized by police in Mordoviya
Uzbekistan / Uzbek migrant seized by police in Mordoviya

Озодликка мурожаат қилган ўзбекистонлик Россиянинг Мордовия Республикасидан ўтиб кетаётганида поезддан полиция ходимлари тушуриб қолдиргани ва пора берганликда айблаб жавобгарликка тортаётганини билдирди. Маҳаллий ўзбеклар жамиятида¸ айниқса¸ Пенза ва Мордовияда транспорт полициясининг тамагирлик ҳолатлари урчиётганидан шикоят қилишмоқда.

Мордовия республикасининг Рузаевка шаҳарчасида жойлашган депортация марказидан Озодликнинг WhatsAp рақамига хат келиб тушди.

“Менга ёрдам керак. Мен вақтинчалик қамоқда сақланаяпман. Мени “подставка” қилишди”, деб ёзди ўзини Миршод деб таништирган шахс.

Кейинроқ шахрисабзлик экани аниқланган 24 ёшли Миршод Бориев қандай қилиб Ўзбекистонга кетаётган поезддан тушириб қолдирилганини Озодликка сўзлаб берди:

- Мен Москвадан Тошкентга билет олдим. Документларим ҳаммаси жойида. Фақат чегарага чиқиб келган печатим қанақа, билмайман. 2 сентябр куни эрталаб поездга ўтирдим. Мордовиянинг Рузаевка шаҳрида поезд текширишди. Мени документларимни текширишди. Шерикларимдан 500 рублдан олди. Мендан олишмади – “Сен билан кейин гаплашамиз”, дейишди. Мени бошқа вагондаги хонага олиб киришди. “Печатинг қалбаки, протокол тузамиз”, дейишди. Бошқа боллардан оляпти, мендан пул олмади олдин. Гаплашдим, “Ҳозир берасан. Нарсаларингни стол устига қўй. Рубл қолсин қолганини ол”, деди. Қолдирдим, у эса пулни устига дафтарини қўйиб, бошқа одамларни чақирди, “Мана, менга пора таклиф қиляпти”, деди, дейди Миршод.

Кейин полиция ходимлари муҳожир йигитга қандайдир ҳужжатларга қўл қўйдирган. Кейинроқ таржимонсиз қўл қўйдирилган бу ҳужжат унинг иқрорномаси экани аниқланган.

Эртаси куни муҳожир йигитни судга олиб боришган ва у судя унга 2000 рубл сохта ҳужжат учун ва 5000 рубл депортация учун жарима солган.

Миршод, ундан ташқари, полиция уни пора беришга уринганлик айби билан жавобгарликка тортилаётганини маълум қилди.

- Взятка берди деб айблаяпти. Ҳозир вақтинчалик бўлимда сақлаяпти. Бугун олиб боришди, қўл қўйсам кетардим турмага. Мен аслида бермаганман пора, у ишни қилмаганман. Нима қилишга бошим қотиб қолди, деди қашқадарёлик Миршод.

Қашқадарёлик Миршод билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:05 0:00
Бевосита линк

Мордовия билан чегарадош Пенза вилоятидаги Ўзбеклар жамияти фаоли Сатимбой Бердиев Озодлик билан суҳбатда бундай ҳолатлар айниқса траспорт полициясида кўп содир бўлаётганини билдирди.

Суҳбатдош бу ҳудудлардан поездда ўтиб бораётган ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари нопок полициячиларнинг осон ўлжасига айланиб қолганини гапиради.

Бу ишлар охирги икки йил ичида жуда “ривожланиб” кетди. Транспорт бўлимида ишлайдиган полициячиларнинг бошқа иши йўқми дейман, Москвадан қайтиб кетаётган фақат ўзбекистонлик ишчиларни қўрқитиб шантаж қилишяпти. “Документинг бу жойи унақа, бу жойи бунақа. Давай, келишамиз”, деб. Кўп пул сўрамайди – 500 рублча. Ўзбекистонга қайтиб кетаётган одам эса қўрқади ва сўраганини беради. Пулни эса улар проводникнинг махсус хонасида камера қўйиб, оладилар. Улар шу камера олдида олиб пулни, взятка билан тутдик, деб олиб тушади поезддан, дейди ўзбеклар жамияти раҳбари.

Сатимбой Бердиев “қўлга туширилган” муҳожир шундан кейин ҳам янада оғирроқ вазиятга тушиши мумкинлигидан огоҳлантиради.

- Олиб тушурилгандан кейин қонун бўйича уни махсус приёмникка жойлаштиришлари керак. Уларни эса паспортларини олиб қўйиб, қандайдир қурилишга жўнатишади. Тайёр қул булар! Мен айнан шу масала юзасидан Ўзбекистон элчихонасига ёздим. Ахир бу бир-икки ҳолат эмас: 200-300 одам тушди бир-икки йил ичида. Поезддан тушганларнинг аҳволи бир хил: поезддан туширишади – пул сўрашади. Берса уни взятка деб олиб тушишади. Мен бу масалада прокуратурага ҳам бориб кўрдим. У ерда эса “Бизлар яхшилик қиляпмиз – буларни стройкага жойлаштириб, ишлатяпмиз. Бўлмаса булар пул топиб бера олмайди”, дейишяпти, дейди поезддан туширилган меҳнат муҳожирларини ноқонуний ишларга жалб қилишда ҳатто маҳаллий прокуратура органлари ходимлари аралашганини иддао қилган Сатимбой Бердиев.

Ҳуқуқ фаоли полициянинг бу бедодлиги устидан шикоят қилмаган жойи қолмагани айтди.

Сатимбой Бердиев билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:20 0:00
Бевосита линк

Рузаевкада сақланаётган Миршод масаласида эса Бердиев бирор маҳаллий суд ва бошқа ҳуқуқ-тартибот идораларига унинг айбсиз эканини исботлашнинг аллақачон иложи деярли йўқлигини қўшимча қилди.

XS
SM
MD
LG