Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:48

Шавкат Мирзиёев ҳукумат аъзоларини алмаштиришни бошлади


Ўзбекистон Республикаси вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёв.
Ўзбекистон Республикаси вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёв.

Ўзбекистон Республикаси президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёв 13 сентябрь куни имзолаган бир қатор фармонлар билан Бош вазирнинг бир ўринбосарини ишдан олиб, ўрнига бошқа одамни тайинлади, бир вазирлик раҳбарини ўзгартирди, Бош вазир икки ўринбосарининг ваколатлари доирасини кенгайтирди.

Демак, шундай қилиб,

Каримов Маджит Маликович бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ёшларга оид сиёсат, таълим, маданият ва спорт масалалари комплекси раҳбари лавозимидан озод этилди.

Арипов Абдулла Ниғматович Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ёшлар сиёсати, маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялари масалалари комплекси раҳбари лавозимига тасдиқланди.

Рустам Сабирович Касимов Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири лавозимига тасдиқланди

Алишер Васикович Вахабов Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири лавозимидан озод этилди.

Азимов Рустам Содиқович Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Молия вазири - Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш, ҳудудларни комплекс ривожлантириш, таълим ва фан масалалари комплекси раҳбари лавозимига тасдиқланди ва шу муносабат билан...

Азимов Рустам Содиқович Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Молия вазири - Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари комплекси раҳбари лавозимидан озод этилди.

Икрамов Адхам Ильхамович Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Соғлиқни сақлаш, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари комплекси раҳбари лавозимига тасдиқланди ва шу муносабат билан...

Икрамов Адхам Ильхамович Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Соғлиқни сақлаш, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари комплекси раҳбари лавозимидан озод этилди.

XS
SM
MD
LG