Линклар

Ўзбекистонлик Шавкатбекнинг Москвада йўқолган паспорти акасига топширилди


Москвада йўқолган бу паспорт Озодликда эълон чиққан куннинг эртасига эгасининг акасига топширилди.

Москвада йўқолган бу паспорт Озодликда эълон чиққан куннинг эртасига эгасининг акасига топширилди.

10 июнь эрталаб Москвада тожикистонлик 45 яшар Баҳодир ўзбекистонлик Шавкатбек Қобиловнинг йўқолган фуқаролик паспортини унинг акаси Шуҳратбекка топширди.

Бу ҳақда Озодликка Баҳодирнинг ўзи хабар қилди.

Паспортни Баҳодирнинг қўлидан олганини Шуҳратбек Қобилов тасдиқлади.

Озодлик 9 июнда ўзбекистонлик Қобилов Шавкатбекнинг фуқаролик паспорти суратини эълон қилган эди.

Паспорт суратини Озодликка Москвада ишлаб юрган тожикистонлик ўзбек Баҳодир жўнатган ва биз ўзининг розилиги билан Баҳодирнинг телефон рақамларини эълон қилган эдик.

Баҳодирнинг айтишича, паспортни унга миллати рус номаълум шахс келтириб берган.

9 йилдан бери Россияда ишлаб юрган, ҳозирда Москвада фаррошлик қилаётган Баҳодир билан бугунги мулоқот давомида паспортнинг қайтарилиши тафсилотларини сўрадик. Тожикистонлик меҳнат муҳожирига унинг ҳаётига оид бошқа саволларни ҳам бердик.

XS
SM
MD
LG