Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:31

"14 ойдан бери менга паспорт беришмаётгани учун фарзандимни ўқишга олишмаяпти"


Ўзбекистонлик Наталья Ражиметова Озодлик билан суҳбатда 14 ойдан буён паспорт ололмаётгани, шу сабабли фарзандини ўқишга беролмаётгани, ўзи ҳеч қаерга боролмаётганини айтди.

“2015 йилнинг мартида, Дубайда паспортимни йўқотдим. Бир ой ўтиб Дубай полицияси менга паспортим топилмаганини тасдиқловчи ҳужжат берди. Мен Бирлашган Араб Амирликларида 2011 йилдан буён яшар эдим, у ерда қонунни бузганим йўқ. Ўзбекистон консулхонасининг ватанга қайтишга рухсат берувчи сертификати ва Дубайда 2011 йилдан бери қонуний яшаганим ҳақидаги ҳужжат билан ўтган йили май ойида ватанимга қайтдим. Ўзбекистонда янги паспорт олиш учун барча ҳужжатларни тўпладим, жаримани тўладим. Тошкентнинг Яшнобод тумани ИИБсига паспорт олиш учун ҳужжатларни топширдим. “Кутасиз”, дейишди”. Ўшандан буён паспорт ололмаяпман. Ўшандан буён Ўзбекистон расмий идораларидан нима учун менга, Ўзбекистон фуқаросига, конституциявий ҳуқуқларимга зид ўлароқ паспорт берилмаётгани ҳақида аниқ жавоб олганим йўқ. ОВИРга ҳам хат ёздим, президент аппаратига ҳам чиқдим, ҳеч қанақа жавоб йўқ", - дейди Наталья Ражиметова.

"Ўзбекистон расмий идораларидан нимага менга, Ўзбекистон фуқаросига, конституциявий ҳуқуқларимга зид ўлароқ паспорт берилмаётгани ҳақида аниқ жавоб олганим йўқ".
"Ўзбекистон расмий идораларидан нимага менга, Ўзбекистон фуқаросига, конституциявий ҳуқуқларимга зид ўлароқ паспорт берилмаётгани ҳақида аниқ жавоб олганим йўқ".

Ўзбекистонда қонун бўйича фуқаро паспорти тўққиз иш кунида берилиши керак.

Ўзбекистонда янги биометрик паспорт олиш жараёни ойлаб чўзилиши хорижда яшаб, ишлаётганлар учун жабр бўлмоқда.

Хорижда яшовчи кўпчилик ўзбекистонликлар янги паспорт ва чиқиш виза олиш чўзилиб кетишидан қўрқиб, Ўзбекистонга боришдан тийилишяпти.

Одатда Ўзбекистоннинг хориждаги консулхоналари ўз фуқароларига паспортини алмаштириб бериши керак ва бу халқаро амалиётда мавжуд бўлган тартибдир.

Лекин, Ўзбекистоннинг чет мамлакатлардаги консулхоналари эски паспортни биометрик паспортга алмаштириб беришни сўраб келганларга рад жавоби бериб, уларга Ўзбекистонга боришни тавсия қилмоқа.

Наталья Ражиметова билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:45 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG