Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 21:05

Қамоқдан ўлиги чиққан бухоролик тадбиркор оиласи МХХ босими остида қолган


Бухоролик 44 ёшли тадбиркор Илҳом Ибодовни қамоқда Миллий хавфсизлик ходимлари қийнаб ўлдиргани ҳақда халқаро ташкилотларга бонг урган марҳумнинг яқинлари ҳуқуқ-тартибот идораларининг босими остида қолганликларини айтишмоқда. Марҳумнинг синглиси Дилфуза Ибодова ҳозирда хавфсизлик идоралари акасининг қамоқдаги шубҳали ўлими борасида халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилмаслик ҳақида адвокати орқали босим қилаётганини айтди.

Бухоролик тадбиркорлар Раҳим ва Илҳом Ибодовлар ўтган йил август ойида қамалган, бир ой ўтиб қамоқдан Илҳомнинг ўлиги чиққани ҳақда уни оиласи Озодликка ва Франциядаги "Ўтюраклар клуби"га хабар қилган эди.

Марҳумнинг синглиси Дилфуза Ибодова Озодлик билан суҳбатда Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати ҳукумат тарафидан тайинланган адвокат орқали акасининг ўлими ҳақида "Ўтюраклар клуби" ва шу ташкилотнинг раҳбари Мўътабар Тожибоева билан ҳамкорлик қилмаслик ҳақида босим ўтказаётганини айтди.

Қамоқдан ўлиги чиққан бухоролик тадбиркорнинг иснглиси Дилфуза Ибодова билан суҳбат.
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:22 0:00
Бевосита линк

Бухоро шаҳридаги “Ситора” автомобиль бозорида тадбиркорлик билан шуғулланиб келган 44 ёшлик Илҳом Ибодов ва унинг акаси 48 ёшлик Раҳим Ибодовлар ўтган йил 16 август куни савдо қоидаларини бузганлик ва ноқонуний валюта олди-сотдисини ташкил қилганликда айбланиб, ҳибсга олинган эди.

Бир ой ўтиб Бухоро Миллий хавфсизлик бошқармаси тергов изоляторидан Илҳом Ибодовнинг ўлиги чиқди. Акаси Раҳим Ибодов эса Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 189 – моддаси - Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш, 243-модда - Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш¸ ҳамда 177-моддаси - Валютани қонунга хилоф равишда олиш ёки сотишда айбли топилиб, саккиз йилга қамалди.

Илҳом Ибодовнинг Озодликка етиб келган қамоқдан чиққан жасади суратларида мурданинг қорин ва бел қисмларида кўкарган жойлари ва оёғида жароҳатларини кўриш мумкин.

Бухоро вилоят суд-тиббиёт экспертизаси Илҳом Ибодов ўлими сабабларини ўрганиб, маҳбус тергов изоляторида юрак хуружидан вафот этган, деган хулосани чиқарган.

Марҳумнинг синглиси Дилфуза Ибодова акасининг юраги билан боғлиқ муаммоси бўлмаганини айтган.

Ташкилот раҳбари Мўътабар Тожибоева Илҳом Ибодов ўлими юзасидан текширув ўтказилишини талаб этмоқда:

Ўтюраклар клуби раҳбари Мўътабар Тожибоева билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:06:08 0:00
Бевосита линк

Қийноқлар Ўзбекистон турмаларида ва полиция бўлинмаларида жуда кенг тарқалгани айтилади.

БМТнинг Қийноқларга қарши қўмитасига кўра, қўлга олинганлардан иқрорлик кўрсатмаларини олиш мақсадида уларни калтаклаш ва зўрлаш систематик тус олган.

Қўмитага келиб тушган аризаларга мувофиқ, баъзи ҳолларда ҳибсга олинганлар қийноқлардан вафот этмоқда.

Ўзбекистон ҳукумати қамоқхоналарда қийноқлар системати эканини рад этиб келади.

Ўзбекистон расмийлари иддаосича, ўтган йилда маҳкумларни қийноққа солиш ҳолатлари бўйича 61 та шикоят кўриб чиқилган ва шулардан 3 таси ўз тасдиғини топган.

XS
SM
MD
LG