Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:31

Хоразмда йўқолган икки ёшли Зарифанинг ҳамон дараги чиқмади

Хоразм вилоятининг Хонқа тумани Ички ишлар бўлими расмийлари 23 август куни йўқолган 2 ёшли Зарифа Хўжаниёзовани кўрган-билганлардан маълумот беришни сўрамоқда, йирик миқдорда суюнчи пули ҳам ваъда қилмоқда.

Зарифанинг йўқолганига беш кун бўляпти, ҳамон дараги чиққани йўқ, дейди Озодлик билан суҳбатда Зарифанинг бувиси Болжон опа.

- Бугун бешинчи кун, тополмаяпмиз. Илтимос, кўрган-билганлар ёрдам беринг қизимизни топишга, - дея зорланади Болжон опа.

Хоразмнинг Хонқа тумани Амударё қишлоғида яшовчи Хўжаниёзовлар оиласининг икки яшар фарзанди Зарифа 23 августдан буён бедарак қолмоқда.

Хоразм ИИБ хонқалик қизалоқни қидириш ишлари давом этаётгани¸ уни кўрган-билганлар маҳаллий милициянинг 226-37-10 телефонига қўнғироқ қилишлари лозимлигини эълон қилди.
Хоразм ИИБ хонқалик қизалоқни қидириш ишлари давом этаётгани¸ уни кўрган-билганлар маҳаллий милициянинг 226-37-10 телефонига қўнғироқ қилишлари лозимлигини эълон қилди.

​Қизчанинг бувиси Болжон опа Озодлик билан суҳбатда неварасини бола ўғрилари олиб кетганини гумон қилаëтганини айтади:

-Ўша куни кеч саккиз яримлар атрофида қиз кўчага чиқиб кетган. 15 минутни ичида қиз йўқ. Ҳали иккига тўлмаган қиз, қаерга кетиши мумкин? Йўлдан машина, мотоцикл ўтиб турибди. Ўғирлашган, деб ўйлаяпмиз, - дейди Болжон опа.

​Хоразм ҳуқуқ-тартибот идораларидаги Озодлик манбаси қизчани қидириш ишига туман милицияси тўлиқ жалб этилганини билдирди:

- Қиз уйда қаровсиз қолиб уйидан ташқарига чиқиб кетганми, хуллас йўқ-да. Ота-онаси қарамаган. Ҳозир уларни уйидан бир километр радиусдаги ҳамма жой текширилaяпти, деди Озодлик манбаси.

Зарифанинг йўқолиб қолиши Хоразмда педофил бола ўғрилари ҳақидаги васвасани янада кучайтирди.

Вилоят Ички ишлар бошқармасининг Озодлик боғланган мулозими Зарифанинг сирли тарзда ғойиб бўлиши Хоразмда болалар йўқолиши билан боғлиқ ягона ҳолат экани ва бу борада ортиқча ваҳимага ҳожат йўқлигини таъкидлади.

Хоразм ИИБ хонқалик қизалоқни қидириш ишлари давом этаётгани¸ уни кўрган-билганлар маҳаллий милициянинг 226-37-10 телефонига қўнғироқ қилишлари лозимлигини эълон қилди.

XS
SM
MD
LG