Линклар

Хоразмда йўқолган 2 ёшли Зарифанинг жасади шолизордан топилди


2 ёшли Зарифа Хўжаниёзованинг жонсиз жасади йўқлганидан беш кун ўтиб шолизордан топилди.

2 ёшли Зарифа Хўжаниёзованинг жонсиз жасади йўқлганидан беш кун ўтиб шолизордан топилди.

Хоразм вилоятининг Хонқа туманида 23 август куни йўқолган 2 ёшли Зарифа Хўжаниёзованинг жонсиз жасади йўқолганидан беш кун ўтиб шолизордан топилди.

Хоразм вилояти ҳуқуқ-тартибот идораларидаги Озодлик манбасига кўра, уйида қаровсиз қолган Зарифа уйидан чиқиб кетган ва Амударё қишлоғидаги шолизор балчиғига ботиб ўлган:

– Қиз беш кун давомида қидирилди. Бешинчи куни унинг балчиққа ботиб ётган жасади Амударё қишлоғидаги шолизордан топилди, - деди Хоразм ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манба.

Боланинг йўқолгани ҳақида хабар тарқалиши ортидан Хонқа тумани аҳолиси ҳам милицияга уни қидиришга кўмаклашган.

Шолизорда ишлаб юрган деҳқонлардан бири балчиқда ётган қизнинг жасадини кўрган ва милицияга маълум қилган. ​

Қизчанинг яқинлари Озодликка гапиришни исташмади.

Аввалроқ Зарифанинг бувиси Болжон опа Озодлик билан суҳбатда неварасини бола ўғрилари олиб кетганини гумон қилаëтганини айтганди:

-Ўша куни кеч саккиз яримлар атрофида қиз кўчага чиқиб кетган. 15 минутни ичида қиз йўқ. Ҳали иккига тўлмаган қиз, қаерга кетиши мумкин? Йўлдан машина, мотоцикл ўтиб турибди. Ўғирлашган, деб ўйлаяпмиз, - деган эди Болжон опа.

Ўтган ой Жиззах вилоятининг Дўстлик туманидаги “Айчурек” болалар боғчаси “Нептун” байрами муносабати билан болаларни тумандан ўтувчи лотоқ ариққа чўмилтиргани олиб борган, йигирмадан зиёд боланинг орасида бўлган уч ёшли Шаҳбоз Тўйчибоев сувга чўкиб ўлган эди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG