Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:15

Ўзбекистонлик Ван Гог: Қишда ҳам қуëш суратини чизаман


Рассом Дилором Мамедова
Рассом Дилором Мамедова

Ўзбекистон Марказий Осиë ва Яқин Шарқ билан қиëслаганда энг кўп профессионал рассомлар етишган бир мамлакат сифатида кўрилади.

Ҳунарманд ва наққошлардан ташқари мамнлакатда Ғарб тасвирий санъат услубида ижод қилаëтган мингдан зиëд ҳайкалтарош ва рассомлар бор. Уларнинг асарларини Москва ва Париж музейларида кўриш мумкин.

Дилором Мамедова манзаралар чизишни севади
Дилором Мамедова манзаралар чизишни севади

2013 йилда Лондондаги Нью-Бонд Стрит галереясида таниқли Sotheby’s ширкати ким-ошди савдосига илк бора ўзбек рассомлари асарларини қўйди.

Тарихан эркакларгагина ҳос санъат дея аталган рассомлик соҳасида Азиза Маматова¸ Шаҳноза Абдуллаева¸ Доима Варданян каби аëл рассомлар ҳам ўз асарларини халқаро кўргазмаларда намойиш қилиб соврин олишмоқда.

​Бугунги суҳбатдошимиз Ўзбекистондаги поетик рангтасвир деган жанрнинг навқирон вакиласи Дилором Мамедова ўзини қаҳратон қишда ҳам иссиқ қуëшни тасвирлайдиган рассом эканлигини айтади.

- Рангларни жуда яхши кўраман. Баҳтимга мен биринчи¸ иккинчи курсда рассом Баҳтиëр Бобоевда ўқидим. Юқори курсларда ҳудо раҳмат қилсин Ниғмат ака Қўзибоев ва Раҳим Аҳмедов каби машхур рассомлар қўлида таҳсил олдим. Композициядан Алишер Мирзаев дарс берди дея эслайди рассом.

Мамедова асарларида қуëш акс этади
Мамедова асарларида қуëш акс этади

Ўзбекистонлик рассом Дилором Мамедова Винцент Ван Гог асарларига қизиқиб рассомликни танлаган. Тирик пайтида бирор асари сотилмаган Ван Гогдан фарқли 42 яшар Дилором мингдан ортиқ расм сотишга улгурди. У чизган расмлар 20 минг долларгача сотилмоқда¸ Дилоромнинг Тошкентда ўз шахсий галереяси бор:

- Ман кимгадир ўхшашни умуман хохламайман. Тўғри ҳар бир рассом ижод қилишни бошлаганда кимнидир ишига ҳавас қилади. Тақлид қилади¸ кўчиради. Албатта бошида шу нарса бўлиши табиий. Лекин кейинчалик рассом секин-секин ўз йўлини¸ ўзини кўчасини топиб кетиши керак. Ўшанда рассом ўзини топган бўлади. Ҳудога шукур мани билишади. Мамедова деса қайси услубда ишласам ҳам таниб билиб олишади¸ дейди рассом.

Рассом Дилором Мамедова билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:30 0:00
Бевосита линк

Марказий Осиëда поэтик рангтасвир жанрига асос солган марҳум рассом Бахтиëр Бобоевдан таҳсил олган Дилором институтни битирганидан кейин турмуш ташвишларига кўмилиб йўқ бўлмаган Ўзбекистондаги саноқли аëл рассомлардан бири эканидан фахрланади:

- Тўғри қиз болаларга сал қийинроқ. Биласизми бир йилда нечта қиз институтда рассомликни битириб чиқяпти. Рангтасвир ëки графикани битириб диплом олганига қарамасдан бу қизлар секин-секин йўқ бўлиб кетяпти. Ëки фақат расм ўқитувчиси бўлиб қолаяпти. Ўзини устида ишлай олмаяпти. Ижодкор бўлиб ижод қила олмаяпти. Афсус ман ачиманки¸ ҳаммаларга эмас экан рассом бўлиш. Ўзбекистонда қанча аëллар рассомликни битирган бўлса ҳам ижод қилаëтганлар саноғли. Беш-олтита аëл рассом бор ҳолос. Мен кўрмаяпман бошқасини. Лекин мана кўплар аëлларга қийин¸ бола-чақа дея баҳона қилади. Лекин мана ҳудога минг марта шукур¸ маниям оилам бор. Маниям бола-чақам бор. Манам эримга қарашим керак. Лекин мен эрталаб соат саккиздан кечқурун олтигача ижод қилишга имкон топа олдим. Агар инсон касбини севса¸ русча айтганда касбига преданный бўлиши керак. Ана ўшанда натижа бўлади. Мен аëл бошим билан жуда ривожланиб кетдим деб айтмайман. Мен олдинга фақат битта қадам босдим деб биламан. Мани ҳали зиналарим жудаям кўп.

Дилором расм соҳасида тижорий муваффақиятга эришиб Салвадор Далининг “рассом бой бўлиши керак” деган ўгитига мисол бўлган Ўзбекистондаги саноқли рассомлардан бири.

Дилором ҳали талаба эканлигида тошкентликлар Бродвей деб айтадиган Сайилгоҳ кўчасида портрет чизиб “Бродвей маликаси” дея ном чиқарган эди.

Мусаввиранинг айтишича¸ унинг бугунги муваффақиятига ўша талабалик пайтида кўчада расм чизиб бозор талаби ва омма эҳтиëжини ҳис қилгани тамал бўлмоқда.

Ўзбекистон арт бозорининг энг харидоргир рассоми ўзи ихлос қўйган Ван Гог каби қуëшли тасвирларни севишини айтади.

- Биласизми¸ Ўзбекистонимизни ранглари жуда иссиқ. Ўзига тортадиган юмшоқ колорит. Мени энг яхши кўрадиган рангим қуëш ранги. Қуëш ранги дегани сариқ ранг. Мани ишларимни секин кўриб чиқсангиз ҳар битта ишда сариқ рангни кўрасиз. Ҳатто қишдаям қуëшни кўрсатишга ҳаракат қиламан¸ дейди рассом.

Мамедова асарларидан бири
Мамедова асарларидан бири

XS
SM
MD
LG