Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:10

Хоразмда кучли шамол камида бир одам ўлимига сабаб бўлди


Хоразмда ўтган шанба рўй берган кучли қуюн ўнлаб уй томи ва тунука деворларини учириб юборди. Озодлик манбаларининг айтишича¸ вилоятнинг Хонқа туманида томларни шамол учиргани оқибатида камида бир аëл шифер тагида қолиб ўлган, ўндан ортиқ одам турли даражада жароҳат олган.

Озодлик манбаларига кўра, 11 июнь куни Хонқа деҳқон бозорида кучли шамол учирган дўконлар томига ëпилган шиферлар одамлар устига қулаган ва оқибатда жароҳат олган кекса аёл касалхонада жон берган.

Воқеа гувоҳларидан бири Озодликка табиий офани шундай тасвирлади:

- Торнадога ўхшаган бир офат бўлди. Бозорда шиферлар шамолда учиб, одамлар устига тушди, кўпчиликни майиб қилди. Бозор вайрон бўлди. Кўпчиликнинг уйларини томларини ҳам шамол учириб кетди. Бир кекса аёл устига шифер тушиб ўлди, - дейди Озодликка боғланган хоразмликлардан бири.

Хоразмда кучли шамол камида бир одам ўлимига сабаб бўлди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:39 0:00

Урганчдаги вилоят касалхонасининг Озодлик боғланган шифокорларидан бири табиий офатдан жароҳат олган 11 одам касалхонага ётқизилганини тасдиқлади:

– Бизда ҳаммаси бўлиб 11 одам. Бошига шифер тушгани бор, асосан енгил жароҳат олганлар бор. Икки нафарининг жароҳати ўртача. Ўлганлар ҳақида билмаймиз, - деди касалхона шифокори.

Озодлик суҳбатлашган урганчликларнинг айтишича¸ вилоят марказида кучли шамол оқибатида дарахтлар машиналар устига ағдарилган, шаҳарнинг айрим қисмларида шамол пайтида электр ўчиши ҳам кузатилган.

Табиий офат еткизган моддий ва инсоний талофатлар кўлами ҳақида Хоразм вилояти ҳокимияти расмийларидан маълумот олиш имкони бўлмади.

Ўзбекистон гидрометереология маркази эълон қилган маълумотга кўра, Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистонда қисқа вақт давом этган шамол тезлиги секундига 22 метрни ташкил этган.

Ўша куни кучли шамол Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам қайд этилган.

Ҳозирча бу вилоятлардаги талафотлар ҳақида маълумот йўқ.

XS
SM
MD
LG