Линклар

logo-print

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити қатнашчилари фойдаланиши учун Тошкентга келтирилгани айтилаётган Cadillac автомобиллари расмлари Интернетда пайдо бўлди. Хабарларга кўра, 50 дона қора рангли Cadillac XTS машиналари келаси ойда Тошкентда ўтадиган ШҲТ саммити қатнашчиларига хизмат қилади.

Facebook ижтимоий тармоғининг “Водители Ташкента” гуруҳида Ўзбекистонга олиб кирилган Cadillac русумли автомашиналар суратларини кўриш мумкин.

Автомобиллар қаердан олиб келингани ҳақида аниқ маълумот йўқ.

Cadillac XTS русумли автомобилларнинг ўртача нархи 50 минг АҚШ доллари атрофида.

Cadillac XTS русумли автомобилларнинг ўртача нархи 50 минг АҚШ доллари атрофида.

“Водители Ташкента” гуруҳида ёзиб қолдирилган изоҳларда автомобилларни Тошкент вилоятининг Зангиота туманида кўришгани ва Тошкент шаҳрига олиб кетилаётгани айтилади.

Автомобилларнинг маркаси эса Cadillac XTSдир.

Интернет фойдаланувчилари бу автомобилларнинг келтирилиши 23-24 июнь кунлари Тошкентда ўтадиган ШҲТ Саммити билан боғлиқлигини, бу автомобиллар делегация аъзоларига хизмат қилиши ҳақида тахмин қилишмоқда.

Бу автомобиллар ШҲТ саммити меҳмонларига хизмат қилиши айтилмоқда.

Бу автомобиллар ШҲТ саммити меҳмонларига хизмат қилиши айтилмоқда.

Қолаверса, ижтимоий тармоқларда автомобилларнинг ШҲТ саммитига тайёргарлик ишлари доирасида сотиб олинишига доир Ўзбекистон ҳукуматига нисбат берилган ҳужжат ҳам пайдо бўлди.

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 17 май кунги қарори иловаси экани ишонилаётган ҳужжатда Тошкентда ўтадиган ШҲТ саммитига тайёргарлик доирасида Ўзбекистонга 50та Cadillac XTS русумли енгил машина ҳамда делегацияларни олиб юриш учун 4та Coach Higer микроавтобуслари олиб келиниши тўғрисида топшириқ баён этилган.

Вазирлар Маҳкамасига нисбат берилаётган ҳужжатда Ўзбекистонга 50та Cadillac XTS русумли енгил машина ҳамда делекацияларни олиб юриш учун 4та Coach Higer микроавтобуслари олиб келиш топшириғи берилган

Вазирлар Маҳкамасига нисбат берилаётган ҳужжатда Ўзбекистонга 50та Cadillac XTS русумли енгил машина ҳамда делекацияларни олиб юриш учун 4та Coach Higer микроавтобуслари олиб келиш топшириғи берилган

Cadillac XTS русумли автомобилларнинг ўртача нархи 50 минг АҚШ доллари атрофида. Люкс классидаги автомобилларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган Cadillac АҚШнинг General Motors концерни таркибига киради, Cadillac XTS машиналари Хитойда ишлаб чиқарилади.

ШҲТ саммити олдида сотиб олинаётган Coach Higer микроавтобуслари Хитой ширкатида ишлаб чиқарилади ва ҳар бирининг нархи 90 минг АҚШ долларидан сал кўпроқни ташкил этади.

Ўзбекистонда хориждан келтириладиган янги автомобиллар божхона қийматининг 30 фоизи ва двигатель ҳажмининг ҳар бир куб сантиметри учун 2,5 АҚШ доллари миқдорида импорт божи белгилангани эътиборга олинса бу автомобилларнинг мамлакатга келиши 35-40 фоизга қимматроққа тушади.

Facebook ижтимоий тармоғининг айрим фойдаланувчилари бу автомобиллар Ўзбекистонга божхона тўловларисиз олиб кирилганига ишонишмоқда.

Хитойнинг совғаси?

Айрим фойдаланувчилар бу машиналар Хитойнинг ШҲТ саммитига бу йил мезбонлик қиладиган Ўзбекистонга беғараз ёрдами экани ҳақда ёзмоқда.

Тармоқнинг Денис Хорошилов исмли фойдаланувчиси: "Вазирлар Маҳкамаси накладнойида шу машиналарини кодлари ҳам келтирилган. Шу кодлардан бу машиналар Хитойда ички бозор учун ишлаб чиқарилгани аёнлашади. Бу Хитойнинг совғаси бўлиши аниқ", деб ёзди.

Facebook ижтимоий тармоғининг яна бир фойдаланувчи Тўлқин Умаралиев эса: “Негалигини билмайману, лекин ШҲТ аъзоларининг "Cadillac"ларга иштиёқи баланд. 2013 йилда Хитой Қирғизистонга 50та шундай қора “Cadillac XTS” машиналарини ШҲТ саммити учун совға қилган эди. Ҳозир шу кадилакларни депутатлар миниб юришибди. Балки Хитой бу машиналарни Ўзбекистонга ҳам совға қилгандир”, деб изоҳ қолдирди.

2013 йилда Хитой Қирғизистонга Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитини ўтказиш учун 50та Cadillac, 7та BMW, 10та микроавтобус ва МИ-8 вертолётларини совға қилгани ҳақда қирғиз матбуоти хабар қилган эди.

50та Cadillac ва 4та микроавтобусни Ўзбекистон ҳукумати ШҲТ учун махсус сотиб олинганми ёда бу Хитойнинг совғасими, бу ҳақда Тошкент расмийларидан маълумот олиш имконсиз.

Меҳмон отангдан улуғ

Айни пайтда Facebook ижтимоий тармоғининг Водители Ташкента гуруҳида ШҲТ саммити учун Ўзбекистонга Cadillac машиналари олиб келингани қизғин мухокама қилинмоқда.

“Ҳукуматимиз GM машиналарини кўпроқ сотиш учун атайлаб четдан машина олиб келишларини қийинлаштириб қўйибди. Биз четдан машина олиб келиш учун отнинг калласидай бож тўлашимиз керак. Ҳукуматимиз эса бир кунлик тўй учун меҳмонларга Cadillac XTS олиб келяпти. Бу машиналар ҳеч қандай бож тўловларисиз киритиляпти, бу аниқ”, деб ёзди Виталий Терехов исмли Facebook ижтимоий тармоғи фойдаланувчиси.

Тармоқнинг Музаффар исмли фойдаланувчиси эса: “Ҳукуматни ичидаги кимларгадир шу “Cadillac XTS” машиналарини разтаможкасиз олиб кириш керак бўлгандирки шунақа қилишяпти. Тўй ўтгандан кейин ўзиники қилиб олишади”, деб ёзди.

Айни пайтда тармоқ фойдаланувчилари орасида "ШҲТ меҳмонларига Ўзбекистонни ўзида чиқадиган GM машиналарини бериб қўйса бўлмайдими?" деган фикрларни билдиргандар ҳам бўлди.

“Ўзимизда чиқадиган Malibu машиналари Cadillacдан сира қолишмайди. Меҳмонларни ўзимизни машиналарда олиб юришса бўладику”, деб ёзди Facebook тармоғининг Азамат Қўшбоев исмли фойдаланувчиси.

Анвар Мусаев эса "Меҳмон отангдан улуғ" деб жавоб қилди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG