Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:28

Каттақўрғон театрида “Ромео ва Жульетта” асари қўйилди


Шекспир ўз персонажлари куршовида
Шекспир ўз персонажлари куршовида

Самарқанд вилоят Каттақўрғон шаҳридаги Абдулҳамид Мажидий номли драма ва комедия театрида буюк инглиз драматурги Уильям Шекспирнинг “Ромео ва Жульетта” трагедияси саҳналаштирилди.

Вероналик ошиқ-маъшуқ Ромео ва Жульетта ролини Каттақўрғон педогогика коллежи ўқувчилари Жонибек ва Мафтуна ижро қилди.

Мақсуд Шайхзода таржимасидаги спектакл финали инглиз тилида I will share my love with you нақоратли қўшиқ билан якунланади.

Ўзбекистонлик театр режиссери ва мунаққид Жўрабек Рўзметовнинг айтишича спектакл замонавий талқинда ижро қилинган.

- Каттақўрғон театри Шекспирнинг “Ромео ва Жульетта” асари асосида “Ромео ва Жульеттани ўйнаймиз” деган замонавий бадиҳа-талқинни тақдим қилди. Спектаклни Самарқанддаги Чехов номли рус драма театрини бош режиссери Аҳмадилла Ниëзов муваффақиятли саҳналаштирди. Режиссер Каттақўрғон театрига айни спектаклни рўëбга чиқариш учун таклиф қилинди. Спектаклни кўрган кўпчилик мунаққидлар асар ëмон чиқмаган дейишди. Асар ўзига ҳос ечим ва ўзига ҳос талқин билан намойиш этилмоқда дейди суҳбатдош.

Жўрабек Рўзметов билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:13:54 0:00
Бевосита линк

Уильям Шекспирнинг “Ромео ва Жульетта” трагедиясини Каттақўрғон театрида саҳналаштирган 38 яшар режиссер Аҳмадилла Ниëзовнинг Озодликка айтишича асар “спектакл ичидаги спектакл “ форматида¸ замонавий поп мусиқа жўрлигида ижро қилинади:

- Энди театр санъати кириб келган Туркистонда ўтган аср бошларида аравада спектакл қўйиб юрган сайëр труппа Шекспир асарини саҳналаштирмоқчи бўлади. Спектакл шундан бошланади. Ҳар бир миллат ўз тарихида биринчи марта Шекспирни саҳналаштиради. Ҳар бир миллат Шекспирни англашга ҳаракат қилади. Мен биринчи марта Шекспирга мурожаат қилар эканман боқий севги қиссаси бўлган Ромео ва Жульеттани танладим. Чунки ҳар бир ўспирин қалбида Ромео ва Жульетта ҳислари яшайди деб ўйлайман¸ дейди суҳбатдош.

Аҳмадилла Ниëзов билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:09:04 0:00
Бевосита линк

2006 йили ўзбек киночиси Баҳром Ëқубов ҳам “Ромео ва Жульетта ëҳуд лаънатланган севги” деган фильмни суратга олган эди.

Туркистонда Шекспир асарларини аввалига “Турон” сайëр труппасида қисман ижро қилди.

Замонавий Ўзбекистон тарихида илк марта 1935 йилда Ҳамза театрида Шекспирнинг "Ҳамлет" трагедиясининг премьераси бўлган эди.

Режиссёр Маннон Уйғур саҳналаштирган бу асарда Аброр Ҳидоятов Ҳамлет ролини кетма-кет 21 кун ижро этиб халқ орасида катта муваффақият қозонгани айтилади.

Шундан кейин Ўзбекистондаги ўзбек ва рус театрларида Шекспирнинг “Отелло”, “Ромео ва Жульетта”, “Юлий Цезарь”, “Қирол Лир”, “Кориолан”, “Вероналик икки йигит”, “Қийиқ қизнинг қуйилиши”, “Ёз тунидаги ғаройиб отлар” сингари асарлари катта муваффақият билан қўйилди.

Ўтган йили Алишер Навоий номли опера ва балет театрида режиссер Фирудин Сафаров Жузеппа Верди басталаган “Отелло” операси саҳнага қўйилган бўлса¸ бу йил Қашқадарëдаги театрда “Отелло” спектакли томошабинлар ҳукмига ҳавола қилинди.

Бу йил Уильям Шекспир ҳаётдан кўз юмганининг 400 йиллиги муносабати билан “Шекспир барҳаёт” кампаниясига старт берилди. Бу кампания доирасида бутун дунëда Шекспир ижоди ва ҳаëтига оид турли тадбирлар уюштирилмоқда.

Каттақўрғон театрида саҳналаштирилган “Ромео ва Жульетта” трагедияси ана шу тадбирлардан бири бўлди.

XS
SM
MD
LG