Линклар

Бразилиянинг Рио де-Жанейро шаҳрида жумадан шанбага ўтар кечаси, Тошкент вақти билан шанба саҳарда Ëзги Олимпиада ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Тўрт соатга чўзилган тантанали маросимни Рионинг "Маракана" стадионида 80 минг, телевидения орқали эса жаҳон бўйлаб уч миллиардга яқин одам кузатиб борган.

Рио Олимпиадасининг очилиш маросими сценарийси Бразилиянинг яралиш тарихи ҳақида бўлди.

"Маракана" стадионидаги томоша Лондон ёки Пекин Олимпиадасига қараганда камҳарж, лекин Бразилиянинг ранг баранг ва кўркам рақслари боис эсда қоларли бўлди.

Рио Олимпиадасининг очилиши Бразилиянинг ранг баранг рақслари боис эсда қоларли бўлди.

Рио Олимпиадасининг очилиши Бразилиянинг ранг баранг рақслари боис эсда қоларли бўлди.

Олимпиада машъалини бразилиялик футбол афсонаси Пеле ёқиши керак эди. Лекин соғлиги сабаб у Олимпиада очилиш маросимига келолмади.

Рио Олимпиадасининг очилиш маросими сценарийси Бразилиянинг яралиш тарихи ҳақида бўлди.

Рио Олимпиадасининг очилиш маросими сценарийси Бразилиянинг яралиш тарихи ҳақида бўлди.

Риодаги Ёзги Олимпиада табиатни асрайлик шиори остида ўтмоқда.

Мусобоқаларда қатнашаётган спортчилар Олимпиаданинг очилиш маросимида ҳар бири биттадан Бразилияда ўсадиган ўсимлик уруғини қадади.

Бунинг учун "Маракана" стадионида уруғ қадайдиган мосламалар ўрнатилди.

Рио Олимпиадаси "Табиатни асрайлик" шиори остида ўтмоқда.

Рио Олимпиадаси "Табиатни асрайлик" шиори остида ўтмоқда.

Риодаги Ёзги Олимпиада ўйинларида 207 та давлатдан келган спортчи спортнинг 28та тури бўйича беллашади.

Ўзбекистон байроғини боксчи Баҳодир Жалолов кўтарди

Олимпиадада Ўзбекистондан етмишдан ортиқ спортчи иштирок этмоқда.

Марказий Осиё давлатлари орасида энг кўп сонли спортчиси билан қатнашаётган Ўзбекистон терма жамоаси байроғини боксчи Баҳодир Жалолов кўтарди.

Олимпиада очилиш маросимида Ўзбекистон терма жамоаси байроғини боксчи Баҳодир Жалолов кўтарди.

Олимпиада очилиш маросимида Ўзбекистон терма жамоаси байроғини боксчи Баҳодир Жалолов кўтарди.

Ўзбекистонлик спортчилар бокс, дзюдо, спорт гимнастикаси, эшкак эшиш, сузиш бўйича мусобоқаларда беллашишади.

41 ёшли ўзбекистонлик гимнастикачи еттинчи марта Олимпиадада қатнашмоқда.

​Ўзбекистон президенти олтин медал олган ўз мамлакати спортчисига 200 минг АҚШ долларилик пул мукофоти ваъда қилган.

Допинг можароси ва россиялик спортчилар

Рио Олимпиадасида допинг иддаолари сабаб бор-йўғи 279 россиялик спортчи иштирок этмоқда.

Бу Россия терма жамоасининг учдан икки қисмидир.

Маросимда бор-йўғи 279 россиялик спортчи иштирок этди.

Маросимда бор-йўғи 279 россиялик спортчи иштирок этди.

4 август куни Россия ҳукумати молиялаштирган кенг кўламли допингни тасдиқловчи далилларга қарамасдан, 271 рус спортчисига ўйинларда иштирок этишга рухсат берилди.

Кейинроқ Спорт шикоят судига мурожаат қилган 8 нафар россиялик спортчи ҳам Олимпиада қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

“Маракана” стадионида бўлиб ўтган очилиш маросимида 160 га яқин рус спортчисини асосан бразилияликлардан иборат томошабинлар олқишлар билан кутиб олди.

Россия жамоасига волейбол чемпиони, Ўзбекистоннинг Марғилон шаҳрида туғилган Сергей Тетюхин етакчилик қилди.

Очилиш маросимига саноқли соатлар қолганда яна тўрт нафар россиялик спортчи – Наталья Ловцова, Дарья Устинова, Михаил Довганюк ҳамда Анастасия Крапивиналарга ўйинларда қатнашишга рухсат берилди.

Россиялик яхтачи Павел Созикин ва велопойгачилар Сергей Чилов, Илнур Закарин ҳамда Ольга Забелинскаяларга ҳам иштирок этишга изн берилди. Аммо велопойгачилар Кирилл Свешников, Дмитрий Соколов ҳамда Дмитрий Страховларнинг шикоятлари рад этилиб, улар Олимпиададан четлатилдилар.

Арбитраж суди 26 июлдан бери 23 шикоят кўриб чиқилганини, уч арз бўйича ҳали қарор чиқарилмаганини билдирди. Иши бўйича қарор чиқарилмаган спортчилар орасида курашчи Виктор Лебедев ҳамда каночилар Наталья Подольская ҳамда Александр Дяченколар бор.

Эрон байроғини аёл спортчи кўтариб ўтди

Эрон очилиш маросимида мамлакат байроғини аёл камончи Заҳра Нематийга бериб ўзига эътибор қаратди.

Илк маротаба Эрон байроғини аёл спортчи кўтариб ўтди.

Илк маротаба Эрон байроғини аёл спортчи кўтариб ўтди.

Эронда ислом динининг жуда қатъий талқинига амал қилинади ва фақат эркаклар иштирок этадиган ўйинларга аёллар киритилмайди.

Нематий очилиш маросимига ногиронлик аравачасида келди. Спортчи ёшлигида автомобиль ҳалокатида фалажланиб қолган. Спортчи асосий ўйинларда ҳам, кейинги ойда бўлиб ўтадиган паралимпиада ўйинларида ҳам иштирок этади.

(Нодир Отаев таржимаси)

XS
SM
MD
LG