Линклар

logo-print

Рио 2016: Ҳасанбой Дўсматов ўзбек жамоасига илк олтин медаль келтирди


Рио Олимпиадасида Ўзбекистон илк олтин медалга соҳиб бўлди.

49 килограмгача бўлган вазндаги боксчилар орасидаги финал муштлашувида Ҳасанбой Дўстматов колумбиялик Юберхен Мартинес устидан ғалаба қозониб ўзбек бокси тарихига кирди.

Ҳасанбой ўзининг тезлиги, нуқсонсиз ҳимояси ва контр ҳужумлари билан колубиялик рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади.

Уччала ҳакам мутлақ ғалабани ўзбек боксчисига берди.

Ҳасанбой Дўстматов афсонавий боксчи Муҳаммадқодир Абдуллаевдан кейин Олимпиада ўйинларида отин медалга сазовор бўлган иккинчи ўзбекистонликдир.

Шундай қилиб, Олмпиада ўйинларининг 14 кунида Ўзбекистон бир олтин ва уч бронза медали билан миллий жамоалар орасида 54 ўриндан бирданига 35 ўринга кўтарилди.

Ҳасанбой Дўсматов финалга чиқиш учун америкалик рақиби Нико Эрнандес устидан ғалаба қозонганди.

12 август кунги жанг Дўсматовнинг тўлиқ устунлигида ўтди. Ҳакамлар учала раундда ҳам ўзбекистонлик боксчи ғалабасини қайд этишди.

Рио Олимпиадасининг дзюдо мусобоқаларида эса 100 кг вазндаги ўзбекистонлик 35 ёшли Абдулла Тангриев бронза медали учун жангда бразилиялик Рафаэл Силвага енгилди.

Бундан аввал ўзбекистонлик дзюдочилар Диёрбек Ўрозбоев ва Ришод Собировлар ўз терма жамоаларига бронза медалларини таминлаб беришганди.

ёЎзбекистон президенти Ислом Каримов Риода олтин медал олган ўз мамлакати спортчисига 200 минг АҚШ долларилик, кумуш медали совриндорига 100 минг АҚШ долларилик, бронза медали олган спортчига эса 75 минг АҚШ долларилик пул мукофоти ваъда қилган.

XS
SM
MD
LG