Линклар

Президент девонида 4 марта қабул қилинган йигит муаммоси ҳал бўлмаяпти


“Дунёга жар солибсиз, энди сизга дунё ёрдам берсин!” Бу таъна-дашномни андижонлик тадбиркор йигит Ҳаётилло Байбаев маҳаллий банк раҳбаридан эшитгани тўғрисида OzodMikrofon эшиттириши билан ўтган жумада боғланиб, айтиб берди.

Бу гал Ҳаётиллонинг OzodMikrofonга иккинчи боғланишики, афтидан, банк раҳбари унинг биринчи галги шикоятини назарда тутган. Тафсилотлар мана бу жойда.

Ҳаётилло 24 май куни OzodMikrofon орқали ўзининг муаммолари тўғрисида айтиб берганидан кейин, айтишича, Ўзбекистон Республикаси президенти девонида тўрт марта қабул қилинган, Андижон вилоят ҳокимлиги мулозимлари ҳам у билан яхши муносабатда бўлмоқда, лекин...

Лекин унинг кредити билан боғлиқ муаммо ҳануз ҳал бўлмаяпти.

Муаммонинг пайдо бўлишига эса, Ҳаётиллонинг айтишича, шахсан вилоят ҳокимининг алоқаси бор...

XS
SM
MD
LG