Линклар

logo-print

Чўпон сўнгги нонини ўзи емай итига беради


Қўриқчи итлар. Ака-ука Латифийлар олган сурат.

Қўриқчи итлар. Ака-ука Латифийлар олган сурат.

Тожикистон чўпонлари ва уларнинг чорвасини қўриқлайдиган итлар ҳаётини ёритиш учун таниқли тожик журналисти, марҳум Отахон Латифийнинг икки ўғли Интернетда “Дахмарда.Ру” номли махсус сайт ташкил қилишди.

Ака-ука Алихон ва Латиф Латифийларнинг айтишларича, улар қарийб қирқ йилдан буён чўпонлар, қўйлар ва чорвани қўриқлайдиган итларни ҳаётини ўрганиб келишади.

Латиф Латифийга кўра, улар йилда икки марта ўз ташаббуслари билан қўйларни қишки ва ёзги яйловларга кўчишини кузатиш учун махсус экспедиция ташкил қилади:

“Ҳар куни яйловга кетаётган ёки қайтаётган ўнга яқин сурувни кузатиш мумкин. Биз сурувларни қўриқлаб бораётган ҳар бир итни ёшлигидан номларини ёзиб олиб, умрининг охиригача кузатамиз. Ит эгаларидан унинг ҳаётида содир бўлган воқеалар – бўри, айиқ ёки шоқолни қандай ўлдиргани ҳақидаги ҳикояларини ёзиб оламиз”, дейди Латиф.

Чўпон итлари биалн.

Чўпон итлари биалн.

Ака-ука Латифийлар ҳисоб-китобича, ҳозир Тожикистонда 15-18мингта қўриқчи ит қолган. Собиқ иттифоқ даврида уларнинг сони 40 мингта бўлган.

Латифийнинг айтишича, юзта туғилган қўриқчи ит боласидан кузга бориб 25-30таси яшаб қолади:

“Афсуски, СССР даврида Тожкистонга кўп “бегона” итларни олиб келишган. Бу итлар ўзи билан турли хил касалликларни олиб келган, аммо бизнинг итлар бу касалликларга қарши курашолмаган. Бу эса зотли тожик итларининг камайиб кетишига сабаб бўлган”.

Суҳбатдошларнинг айтишича, қўриқчи итлар ҳозир фақат чўпонларда қолган.

Ютуб тармоғида қўриқчи итнинг бир неча шоқолни ўлдирганлиги ҳақидаги видео ҳам жойлаштирилган.

Алихон Латифийга кўра, қўриқчи итларнинг актив фаолияти уларнинг уч ёшлигидан бошланади ва бир тожик қўриқчи ити ўртача 7-8 йил умр кўради:

“Умуман олганда қўриқчи итнинг ҳаёти жуда оғир кечади. Чунки улар кечаю-кундуз хизматда бўлади ва оқибатда эрта ўлади. Кўп ҳолларда бўри, йўлбарс, айиқ тишу-тирноқларидан олинган жароҳатлар бунга сабаб бўлади”, дейди Алихон.

Латиф Латифига кўра, чўпонлар ўз итларини шу даражада қадрлайдики, ўзи оч қолса ҳам итининг қорнини тўйдиради:

“Сурувнинг хавфсизлиги энг аввало итларнинг қуввати ва саломатлигига боғлиқ. Яхши қўриқчи ит боласинининг нархи баъзан минг долларгача кўтарилади”, дейди Латиф.

Чўпонлар итларига Олапар, Сиёҳ, Полвон, Йўлбарс каби ном берадилар. Лекин сўнгги пайтда, итларни Ван Дам, Рекс, Рокки, Рэмбо каби исмлар билан аташ урф бўлмоқда.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG