Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:44

Душанбе ва Тошкент амалга ошмаган парвоз юзасидан дастлабки изоҳни берди


Тожикистон транспорт вазирлиги Ўзбекистон томони Душанбе – Тошкент йўналиши бўйича мунтазам парвозларнинг 20 февралга режалаштирилган биринчи рейсини қабул қилмаслик тўғрисидаги қарорини хавфсизликни таъминлаш мақсадида қабул қилгани тўғрисида баёнот берди.

Ўз навбатида Тошкент Тожикистоннинг “Сомон Эйр” компанияси 20 февралга режалаштирилган парвозни амалга ошириш учун зарур бўлган ҳужжатларни ўз вақтида тақдим этмаганини айтмоқда.

Тожикистон транспорт вазири ўринбосари Шерали Ганжалзода 21 феврал куни Озоди радиосига (Озодлик радиоси тожик хизмати) берган суҳбатида бундай деди:

“Режалаштирилган парвознинг хавфсизлик билан боғлиқ равишда амалга оширилмаганини бизга телефон орқали билдиришди. Бироқ бу гап остида қандай маъно ётгани тўғрисида изоҳ ололмадик. Ваҳоланки, 10 феврал куни Тошкентда ўтказилган сўзлашувларда “Сомон Эйр” компаниясига 20 февралдан бошлаб Тошкент аэропортига парвоз қилишга рухсат берувчи ҳужжатлар тақдим этилган”.

Бироқ “Ўзбекистан ҳаво йўллари” авиакомпанияси матбуот марказидан Озоди радиоси олган маълумотларга қараганда, эришилган келишувга биноан, “Сомон Эйр” компанияси мунтазам парвозларнинг биринчи рейси амалга оширилишидан бир неча кун олдин тегишли ҳужжатларни “Ўзбекистон ҳаво йўллари”га жўнатиши лозим эди. Бироқ бу иш қилинмаган.

Озоди радиоси, ўз манбасига таяниб, бу ҳақдаги батафсил маълумот “Ўзбекистан ҳаво йўллари” авиакомпаниясининг расмий сайтида эълон қилинажагини хабар қилди.

Душанбе – Тошкент йўналиши бўйича 20 февралга режалаштирилган учоқ парвози Ўзбекистон томонининг айби билан амалга ошмагани тўғрисида душанба куни "Сомон Эйр" компанияси хабар қилган эди.

20 февралга режалаштирилган парвоз Душанбе билан Тошкент ўртасида мўлжалланган мунтазам қатнов доирасида “Сомон Эйр” компанияси амалга оширадиган биринчи рейс бўлиши, унда Душанбедан Тошкентга 26 йўловчи учиши керак эди.

“Сомон Эйр” компаниясининг Озоди радиосига билдиришича, ҳозирда компания раҳбарияти “Ўзбекистан ҳаво йўллари” авиакомпаниясидаги ҳамкасблари билан Душанбе-Тошкент-Душанбе йўналиши бўйича парвозларни тезроқ бошлаб юбориш мақсадида баъзи бир ташкилий масалаларни ҳал қилмоқда.

Душанбе ва Тошкент орасидаги авиапарвозлар бундан 25 йил муқаддам - 1992 йилда, Тожикистонда бўлган фуқаролар уруши туфайли бекор қилинган эди.

XS
SM
MD
LG