Линклар

Нарзулло Охунжонов: ЎзТВда "Оллоҳ" калимаси биринчи марта қирқилаётгани йўқ


Нарзулла Охунжонов.

Нарзулла Охунжонов.

Рио Ёзги Олимпиадасида олтин медал олган ўзбекистонлик оғир атлетикачисининг жонли эфирда айтган "Оллоҳимга шукр" деган сўзлари ЎзТВнинг "Спорт" телеканалида қайчиланди. Штангача Руслан Нуриддинов олимпия рекордини ўрнатиши ортидан жонли интервьюсида "Оллоҳга шукур, Оллоҳимга шукур", дея айтган. Спортчининг бу сўзлари "Спорт" каналининг кейинги кўрсатувларида кесиб ташланган.

Ўзбекистон каналида 2005 йилдан 2013 йилгача ишлаган, ҳозирда хорижий давлатларнинг бирида яшаётган журналист Нарзулло Охунжоновнинг Озодликка айтишича, ЎзТВда "Оллоҳ" калимаси биринчи марта кесилаётгани йўқ.

Журналистнинг айтишича, бундай сўзни ўтказиб юборган мухаррирлар эса жазоланади.

- Радиода бир ходимни материали берилганда "Оллоҳни инояти билан", деган сўз кетиб қолгани учун шу ходим жазоланди, яна шундай сўз кетадиган бўлса мажбурмиз шаротномани бекор қилишга, деган гаплар айтилди. Бу ер сизга диний идора эмас, бизга айтилган, бқоридан топшириқ бор ва шу топшириқни бажаришимиз шарт дейишган", - дейди Нарзулла Охунжонов.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG