Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:44

Самарқандлик уруш фахрийлари: Ҳукумат Георгий лентасини тақма деса тақмаймиз...


“Нуроний” жамғармаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда ҳозир 2300дан кўпроқ уруш фахрийси қолган.
“Нуроний” жамғармаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда ҳозир 2300дан кўпроқ уруш фахрийси қолган.

Европанинг кўпгина давлатлари ва собиқ совет ўлкаларида Иккинчи жаҳон урушида фашистлар Германияси устидан қозонилган ғалабанинг 71 йиллиги нишонланмоқда. Ўтган аср ўрталаридаги урушнинг бармоқ билан санарли тирик гувоҳларидан бири самарқандлик 93 ёшли Рашид ота Озодлик билан суҳбатда ўзининг уруш хотиралари билан ўртоқлашди.

93 ёшли Рашид ота 1942 йилда ҳарбий ҳизматга чақиртирилганида 18 ёшида эди.

У Россиянинг Горький шаҳрида олти ойлик ҳарбий тайёргарликдан ўтиб бўлганидан сўнг, уруш жабҳасига жўнатилган.

Самарқандлик 93 ёшли уруш фахрийси Рашид ота билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:07:56 0:00
Бевосита линк

Рашид ота 1943 йилнинг ёзида пиёда аскар сифатида Курск остонасидаги қақшатгич жангларда қатнашган.

Кейинчалик, танкчи сифатида Украина, Беларус ҳамда Чехословакиядаги жангларда қатнашган.

Рашид ота Раҳмонов Словакиянинг Кошице шаҳрида немис қўшинларига қарши 1945 йилдаги жангларда снаряд осколкасидан яраланиб, бир кўзидан айрилди.

Берлинда Жуков билан рақсга тушган ўзбек аскари

100 ёшга тўлган самарқандлик бошқа бир уруш фахрийси Нор ота Иккинчи жаҳон уруши пайти Берлингача боргани, Рейхстагга Совет байроғи тикилишида қатнашгани, совет қўмондонлари билан Берлин майдонида рақсга тушганини эслайди.

Самарқандлик 100 ёшга кирган уруш фахрийси Нор ота билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:26 0:00
Бевосита линк

Иккинчи Жаҳон уруши даврида 1,5 миллион ўзбекистонлик фронтга кетган. Улардан ярим миллиони ортга қайтмаган.

Ҳозирги кунда ўзбекистонлик уруш фахрийларидан икки мингдан зиёди ҳаёт. Уларнинг сони йилдан-йилга камайиб бормоқда.

“Нуроний” жамғармаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда ҳозир 2300дан кўпроқ уруш фахрийси қолган.

Кўпчилик уруш қатнашчиларининг ёши тўқсондан ошган. Сўнгги ўн йил ичида уларни сони тўрт баравар камайгани айтилади.

Бундан ўн йил аввал Ўзбекистонда 16 мингдан ортиқ уруш фахрийси бўлган.

XS
SM
MD
LG