Линклар

logo-print

Ўзбекистон Бош вазири “давлат мулозимларига фуқароларни ҳар куни қабул қилиш” мажбурияти юкланган қарорни имзолади.

27 октябр куни қабул қилинган 366-сонли қарорда айтилишича¸ мулозимлар ҳар куни соат 8 дан 11 гача ватандошларни қабул қилишга мажбур.

Бу қарор қабул қилинганидан 6 кун ўтиб ҳам Ўзбекистонда Озодлик боғланган бир нечта идора ва ҳокимлик мулозимларининг шикоятчилар учун эшиклар берклиги аëн бўлди.

Урганч туман ҳокимлиги эшигини қоқиб сарсон бўлган 36 яшар муҳандис йигитнинг Озодликка айтишича¸ уй жойини кадастрдан ўтказиш масаласида сан-соларликка маҳкум қилинган:

- Ҳокимлик темир тўсиқ билан ўраб олинган¸ кўчадаги милиция сизни ичкарига қўймайди. Мен четда яшайдиган акамни уйини кадастрдан ўтказиш учун мурожаат қилдим. Қўлимда акамни номидан менга берилган нотариус ишончномаси ва аппостел бор. Шунга қарамасдан Урганч туман ҳокимияти бу масалага эътиборсиз қараяпти¸ дейди исми сир сақланишини сўраган суҳбатдош.

Ватандошларнинг айни тарзда шикоятлари эътиборсиз қолгани борасида бошқа туманлардаги аҳоли вакиллари ҳам таъкидлашяпти. Сирдарë вилояти Боëвут туманида киракашлик қиладиган ва ўзини Зулфиқор дея таништирган йигит газ идораси бермаган газига пул олгани бўйича вилоят ҳокимига шикоят қилмқочи бўлганида ҳокимиятни ўраб турган панжарадан ичкарига ўта олмаганлигини айтади:

- Ҳокимиятни ўраб олган темир панжара ëнига келганимда будкада ўтирган милиса анави ëзувчи келди деб қабулхонага телефон қиляпти. Кейин милиса менга қараб бугун қабул куни эмас кетинг бу ердан деди. Яна турсам¸ ҳозир наряд чақираман террорчи деб қамашади¸ бу кунингни ҳам кўра олмайсан деб қўрқитти дейди суҳбатдош.

Озодликнинг Сирдарë ҳокимлигидаги манбасининг айтишича¸ ватандошларни қабул қилмаслик ҳолатларига шу кунларда барҳам берилган:

-Сиз айтган эпизод кечаги кунники. Одамларни ëзувчи деб панжарадан киритмаслик ҳам кечаги кун практикаси. Ҳозир ўзгарди. Ҳоким бово ҳар куни одам қабул қилади. Кейин биз шикоятчига тилхат ëздирамиз. Ҳокимият ходимлари дардимни эшитди деган маънодаги тилхатлар нусҳасини телефонга олиб Бош вазирни идорасига юборяпмиз¸ дейди суҳбатдош.

Бу қўлëзма тилхатлар пировардида fasebookдаги Бош вазир виртаул қабулхонасига оид саҳифада нашр қилинмоқда.

Озодликнинг Андижон вилоят адлия бошқармасидаги манбасига кўра¸ 27 октябрда қабул қилинган қарор ижросига вилоятда жадал киришиш назоратга олинган:

-Мана масалан Пахтаобод туманида Андижон вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари Адҳамжон Каримов тумандаги тадбиркорлар дардини эшитди. Улар ëзган аммо бошлиқларга етиб бормаган ариза ва шикоятлар қабул қилиб ижро папкасига киритди дейди манба.

Шавкат Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси

Шавкат Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси

Ўзбекистон бошқарув идораларида ишлаган собиқ мулозимнинг айтишича¸“давлат мулозимларига фуқароларни ҳар куни қабул қилиш” мажбурияти юкланган қарор қабул қилинишидан олдин¸ “Ўзнефтмаҳсулот” акциядорлик компанияси, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, “Ўзстандарт” агентлиги, Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази, Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси ва уларнинг тизимидаги ташкилотларда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда қатор шаҳар ва туманлар ҳокимликларда тафтиш ўтказилган.

-Тафтиш пайтида аҳолидан тушган шикоятлар текширилмагани¸ ватандошлар шикоят учун қабул қилинмагани каби сан-соларликларнинг ҳақиқий кўлами фош бўлган. Айниқса пенсия жамғармаси ватандошларнинг шикоятига ўта бефарқ экани ўртага чиққан. Бу реал воқеликни кўрган раҳбарият қарор қабул қилиб мулозимлар шикоятчиларни ҳар куни қабул қилишини таъминламоқчи дейди суҳбатдош.

27 октябр куни қабул қилинган 366-сонли қарорда “айрим давлат органлари ва ташкилотлар раҳбарлари томонидан фуқароларнинг мурожаатларини ҳал этишда, сансалорлик, муддатидан ўтказиб юбориш ва қалбакилаштириш ҳолатлари қайд этилаётгани таъкидланган”

Бунинг ортидан маҳаллий матбуотда “шикоятчиларга бефарқ” бўлгани учун ҳайфсан эълон қилинган раҳбарлар номлари келтирилган.

Хусусан, «Тошиссиқликқуввати» ишлаб чиқариш бирлашмаси Миробод тумани филиали раҳбари Мухаммедов эгаллаб турган лавозимидан озод этилгани маълум қилинган.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG