Линклар

Ироқдаги асирларни қатл қилган ИШИД жаллоди ўзбек болакай экани аниқланди


Ëш ўзбек бола Ироқнинг Мосул шаҳрида қўлида пистолет билан одамларни ўлдирмоқда

Ëш ўзбек бола Ироқнинг Мосул шаҳрида қўлида пистолет билан одамларни ўлдирмоқда

9 ноябрь куни ИШИД га нисбат берилиб тарқатилган 14 минутлик видеолавҳада ўзбек болакай дохил 4 жаллоднинг Мўсул шаҳрида асирларни қатл қилгани акс этган. Бола жаллоднинг исми видеода Абубакр – ўзбекий деб ëзилган. БМТ инсон ҳуқуқлари бошқармаси матбуот котиби Равин Шамдасанининг билдиришича¸ ораларида 10 яшар ўзбек болакай ҳам бўлган тўрт ИШИД жаллоди¸ улар назарида “жосус” дея билинган тўрт нафар асирни қатл қилишган.

Озодлик тасарруфида мавжуд бўлган 14 дақиқалик “қатл видеосида” 10 яшар чамаси ҳимоя рангли кийим кийган кўзойнакли болакайнинг ўзбек экани иддао қилинади. У норинж ранг ўлим кийимини кийган боши тақир асирни тўппонча билан отиб ўлдиргани акс этади. Қатл олдидан Россиядан экани айтилган ўспирин чечен акценти аралаш рус тилида гапириб “Биз сизларни уйларингизга бориб ўлдирамиз ва ҳар қандай кўппак- Путин сизга кўмак бера олмайди” дея таъкидлайди. Учта камера суратга туширган тасвир финалида қатл қилинган асирларнинг ариққа тушиб кетгани акс этган.

БМТ воизига кўра¸ видеотасвир ҳақиқатдан ҳам ИШИДга оид:

“Бу конкрет ҳодиса акс этган видеонинг ҳаққонийлигини бизнинг Ироқдаги мутаҳассиларимиз аниқлади. Видеода тўрт болакай одамларни отаëтгани акс этган. Видеога кўра асирларни қатл қилган болакайлардан бири Ўзбекистондан¸ яна бири Россиядан ва икки нафари Ироқдан” дея билдирди Равин Шамдасани БМТ радиосида қилган чиқишида.

Маълум бўлишича, Мўсулдаги қатлда иштирок этган болалар ИШИДга оид “Ҳалифат шербаччалари” лагерининг тарбияланувчиларидир.

Мўсулдаги қатл

Мўсулдаги қатл

Озодлик ўтган йили суҳбатлашган ИШИД сафидаги ўзбек жангариси Мухторовнинг айтишича¸ бу болалар “ҳалифаликнинг келажаги” ўлароқ "тарбия" топмоқда.

Ота-оналарига эргашиб Марказий Осиëдан Шом диëрига келиб қолган бу болакайларнинг ИШИД пропагандаси учун қурол бўлаëтгани янгилик эмас.

Ўтган йил бошида ИШИД пропагандаси қозоқ болакайнинг “жосус”ларни қатл қилганини намойиш қилган эди.

Видео охиридаги тасвирда бола қозоқ тилида ”Мен кофирларни бўғизлайдиган мужоҳид бўлишни орзу қиламан”¸ деган гапни айтган эди.

Қотилликни ижро этгaн болaкaйлар Марказий Осиëдан Суриягa оилaси билaн боргaнлардан бири экaни тaхмин қилинмоқдa.

Мўсулдаги қатл

Мўсулдаги қатл

Озодлик исломий жанггарилар сафида жиҳод қилаëтганлар орасида камида 1000 нафар ўзбек болалари борлиги ҳақида ëзган эди.

Озодлик тасарруфидаги маълумотларга кўра¸ Покистондаги ўзбек қуролли гуруҳлари оиласида туғилган болалардан ҳам мужоҳидлар етиштирилмоқда.

Солдат болалар муаммоси бўйича Москвадаги университетлардан бирида тадқиқот олиб бораëтган ўзбек рухшуноси Наргиза Абдуллеванинг микрофонсиз суҳбатига кўра¸ бу муаммо эртага Ўзбекистон учун бош оғриғи бўладиган масаладир:

-Уруш ва қатл даҳшати болалар шуурига шок каби таъсир қилиб улар руҳиятини издан чиқаради. Ички тормоз каби воситаларни йўққа чиаради. Бундай болаларни жамиятга интеграциясиз узоқ ва қийин жараëндир. Лекин БМТ нинг ЮНИСЕФ дастури асосида ҳар йили Африка ва дунëнинг бошқа оловли нуқталаридаги минглаб солдат болалар интеграцияси бўйича тажриба мавжуд. Бу тажриба асосида ўзбек бола солдатларини ҳам жамиятга қайтариш мумкин¸ дейди суҳбатдош. Унга кўра болалиги ўйингоҳ эмас¸ қонли жанггоҳларда кечаëтган бу болалар ўзбек жамияти эртаси учун таҳдид сифатида кўрилмоқда.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG