Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:01

Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи қанчалигини биласизми?


Озодликнинг “Эркин микрофон”ига мурожаат қилган бухоролик Зариф Бозоров¸ Ўзбекистондаги суд ижрочилари расмий ҳужжатларда мамлакатдаги ўртача иш ҳақини қарийб 1 миллион сўм деб белгилаганидан ҳайратда эканини айтади. Суҳбатдош¸ расмийлардан бу рақамнинг қайси асос¸ қайси кўрсаткичларга мувофиқ ҳисоблаб чиқилганини тушунтириб беришни сўради.

Бухоролик Зариф Бозоров¸ муқим иши йўқ¸ мавсумий устачилик билан шуғулланувчи ўғлининг суд ижрочилари таъқибидан қочиб қутула олмаëтганини айтади.

Отага кўра¸ маҳаллий суд ижрочилари биринчи оиласидан ажраб¸ иккинчиси билан бир хоналик уйда ижарада яшаëтган ишсиз ўғлини биринчи оиласига суд ҳукмида кўрсатилмаган миқдорда алимент тўлашга мажбурламоқда:

- Суд энг кам иш ҳақининг 16 фоизи миқдорида алимент тўлаш ҳақида қарор чиқарган. Ижрочилар¸ Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи 970 минг сўм атрофида¸ шундан тўлайсиз¸ деяпти. Биринчидан¸ қаердан олган булар бунақа ўртача иш ҳақини? Иккинчидан¸ қаерда шунақа маошлик иш бор? Учинчидан¸ суд ижрочилари суд ҳукмини амалга оширадими¸ ëки ўзича ҳукм чиқарадими? Шу саволларимга жавоб берадиган топилмаяпти¸ дейди Озодликка мурожаат қилган Зариф Бозоров.

Қуйида бухоролик суҳбатдош мулоҳазаларини тинглашингиз мумкин.

Зариф Бозоров билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:48 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG