Линклар

OzodNazar: “Ўзбекистонликлар Гулнора Каримовага нима бўлаëтганини билишга ҳақли!”


Отасининг севимли қизи бўлгани айтилган Гулнора Каримова тақдирига оид ишончли маълумот олиш ҳозирги пайтда қарийб имконсиз бўлиб қолган.

Отасининг севимли қизи бўлгани айтилган Гулнора Каримова тақдирига оид ишончли маълумот олиш ҳозирги пайтда қарийб имконсиз бўлиб қолган.

4 октябрь куни ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон марҳум президентининг тўнғичи Гулнора Каримовага оид экани иддао қилинган мактуб кенг тарқади. Мактубда онасидан узр сўраб¸ бошқа бу аҳволда яшай олмаслигига ишорат қилган муаллиф¸ айни пайтда¸ Каримов ўлимидан сўнг Ўзбекистон ҳокимиятини эгаллаган шахсларга ҳам муносабат билдириб ўтади.

Асл муаллифи ким эканини аниқлаш имконсиз бўлган бу мактуб¸ 2013 йилга қадар Ислом Каримовнинг "вориси"¸ “ўзбек маликаси” деб кўрилган Гулнора Каримова тақдирига нисбатан жамоатчилик қизиқишининг ҳамон баланд қолаëтганини намойиш этди.

Гулнора Каримова ҳозир қаерда? Унинг Ўзбекистондаги легал статуси қандай – маҳбусми ë айбланувчи? Маҳбус ва айбланувчи бўлса¸ қайси жиноятда айбланиб¸ жазо олмоқда? Нима учун биринчи президентнинг дунëга овоза бўлган тўнғич қизи тақдири ҳақида расмий маълумот берилмади ва берилмаëтир?

OzodNazar меҳмони журналист ва сиëсий фаол Жаҳонгир Муҳаммад шу каби саволлар юзасидан ўз мулоҳазаларини билдирди.

Таҳририятдан: OzodNazar рукнида билдирилаëтган фикр-мулоҳазалар Озодлик эмас¸ балки унинг суҳбатдошлари қарашлари ифодасидир.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG