Линклар

logo-print

OzodNazar: “Иқтисодиëт университетини менга беринг¸ уни коррупциядан тозалайман!”


Ўзбекистондаги иккита номдор олийгоҳ – Тошкент Давлат Аграр университети ва Жаҳон иқтисодиëти ва Дипломатия университети қошидаги Бошқарув институти¸ сўнгра Жанубий Кореядаги нуфузли Йонсей университетида ўқиб¸ иқтисод бўйича магистрлик даражасини қозонган Ғолиббек Холназаров ўзини йиллардан бери билим ва тажрибаси хор қилинаëтган мутахассис деб билади.

Умрида на бировга пора бериб¸ на бировдан пора олганини алоҳида таъкидлаган Ғолиббек Холназаров¸ олий таълим тизимидаги сўнгги ўзгаришларни шарҳлар экан¸ “мамлакат бошқарувидаги олий эшелон 3-4 эшелондаги коррупциядан чарчагани ва унга барҳам бериш учун қандайдир ҳаракатларга қўл ураëтган”ини айтади.

17 май кунги расмий хабарларга кўра¸ кейинги кунларда Ўзбекистон таълим соҳасида бир қатор кадр ўзгаришлари амалга оширилган. Хусусан¸ Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, таълим, маданият ва спорт масалалари комплекси раҳбари Баҳодир Ходиев бу лавозимидан бўшатилиб¸ 16 майдан бошлаб ўзи 2006-2010 йилларда ректорлик қилган Тошкент Давлат Иқтисодиëт университетига қайтарилди.

Ўзбекистон Миллий университети ректори Шуҳрат Сирожиддинов янги ташкил этилган Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетига ректор бўлди.

Бу ўзгаришларнинг барчаси¸ таълим соҳасидаги коррупция қарийб назоратдан чиқиб¸ Ўзбекистон прокуратураси ходимлари олий таълим соҳаси профессор ва ўқитувчиларидан пора олмаслик ҳақида расмий тилхат ëздириб олаëтгани ҳақида хабарлар тарқаган кунга тўғри келмоқда.

Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги¸ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги¸ Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Ижтимоий ва иқтисодий тадқиқотлар маркази¸ шунингдек¸ куни-кеча янги ректор тайинланган Тошкент Иқтисодиëт университетининг Халқаро иқтисодий муносабатлар кафедрасида катта ўқитувчи бўлиб ишлаган Ғолиббек таълим соҳасидаги коррупцияга қарши курашни қаердан бошлаб¸ ислоҳотларни қандай амалга оширмоқчию¸ бунга кимлар халал бермоқда¸ бугунги ОзодНазарда шулар ҳақда гап бўлди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG