Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 04:10

ТДПУ талабалари стипендияси мажбуран 100 фоиз пластикка ўтказилди


– Домламиз кириб, ҳаммани олдида тайёр аризани столга қўйиб, "ҳамманг имзо қўйишларинг шарт!", деди. Ҳамма мажбур бўлди имзо қўйишга, - дейди ТДПУ талабаси.
– Домламиз кириб, ҳаммани олдида тайёр аризани столга қўйиб, "ҳамманг имзо қўйишларинг шарт!", деди. Ҳамма мажбур бўлди имзо қўйишга, - дейди ТДПУ талабаси.

Тошкентдаги Низомий номидаги педагогика университети талабалари стипендияларини 100 фоиз пластик тўлов карталарига ўтказишга мажбур бўлишмоқда. Талабалар бу ҳақда умумий ёзилган аризага имзо қўйишга мажбурланяпти. Институтнинг исми сир қолишини истаган талабаларидан бирининг Озодликка айтишича, қаршилик қилган талабаларга умуман стипендия берилмаслиги ҳақида огоҳлантирилган.

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг талабалари шу пайтгача 30 фоизини нақд олиб келган стипендияни нақд олмайдиган бўлди.

Университет раҳбарияти барча талабалардан юз фоиз стипендиясини гўёки "ўз хоҳиши билан" пластик карталарга ўтказишга розилик бериши ҳақидаги умумий аризага имзо қўйишни талаб қилмоқда.

Талабалар бундай умумий аризанинг бир нусхасини ҳам Озодликка тақдим этди.

Бу фотосуратда "Инглиз тили ва адабиёти" таълим йўналишида ўқийдиган 26 нафар талабанинг ўз стипендияларини 100 фоиз банк пластик карточкаларига ўтказишга рози эканлиги борасидаги имзолари акс этган.

– Домламиз кириб, ҳаммани олдида тайёр аризани столга қўйиб, "ҳамманг имзо қўйишларинг шарт!", деди. Ҳамма мажбур бўлди имзо қўйишга, - дейди ТДПУ талабаси.

Шу пайтгача институт талабалари стипендиясининг камида 70 фоизи пластик карталарига мажбурий тарзда ўтказиб келинган.

– Энди эса стипендиянинг 30 фоизи ҳам қўлимизга тегмайдиган бўлди, дейди талаба.

Сўнгги пайтларда нақд пул тақчиллиги боис нафақат талабалар стипендиялари, балки ишчиларнинг маошлари ҳамда пенсионерларнинг нафақалари улар хоҳламасалар ҳам юз фоиз пластик карточкасига тушириб бериляпти.

Фарғонанинг Қўқон шаҳрида яшовчи 67 ёшли пенсионер Ғаффорхон ота бир неча ойдан бери пенсия пули пластик карточкага ўтказилаётганини айтади.

- Бу пластик билан бозорга бориб егулик ҳарид қилолмайсиз-да. Ҳамма жойда нақд пул сўрайди. Озиқ-овқатни супермаркетлардан сотиб олай десанг, у ерда анча қиммат. Халқ банкига пенсия пулини нақд пул қилиб беришини сўраб ариза топширганимга қарамай, шу чоққача ҳеч қандай жавоб олганим йўқ. "Нақд пул йўқ", дейишади. Жуда оз қисмини нақд беришади, у етмайди-да. Ўзи 550 минг сўм нафақа олсам, шуни 30 фоизини нақд беряпти-да. Нафақани ўзи ҳеч нарсага етмаяптику, - дейди Ғаффорхон ота.

Ўзбекистонда қарийб 10 йилдан бери давом этаётган ойлик ва нафақаларни пластик карточкаларга ўтказиш жараёни сўнгги бир-икки йил ичида айниқса кучайди.

Ўтган йил Озодликка сиздирилган Ўзбекистон Марказий банки раиси ўринбосарининг Бош вазир Шавкат Мирзиёевга йўллаган ҳисоботда мамлакат иқтисодида вужудга келган нақд пул тақчиллиги боисбанкларнинг ойлик ва бошқа ижтимоий тўловларни вақтида бериш учун нақд пул қолмагани тўғрисида огоҳлантирилган эди.

XS
SM
MD
LG