Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:58

Озодлик мухбири Хадича Исмоилова озод қилинди


Хадича Исмоилова
Хадича Исмоилова

Озарбайжон Олий суди Озодлик мухбири Хадича Исмоиловани озод қилиш тўғрисида қарор чиқарди. Исмоилованинг жазо муддати 7,5 йилдан 3,5 йилга туширилиб, суд залидан қўйиб юборилди.

Суд бу қарорини 25 май куни, мухбирнинг апелляция шикоятини ўрганиб чиқиб, эълон қилди.

Исмоилова 2014 йилнинг декабрида ҳибсга олинган ва 2015 йил сентябрида солиқдан бўйин товлаш ва талон-торож айблари билан қамоққа ҳукм этилган эди. Ғарб ҳукуматлари ва халқаро ташкилотлар унинг озодликка чиқаришга чақириб келаётган эди.

Исмоиловага қўйилган айбловлар унинг журналистик фаолияти билан боғлиқ, дея кўрилган. Озодлик мухбири Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев оиласининг коррупцияга алоқадорлигини фош этувчи суриштирув репортажлари халқаро мукофотларга сазовор бўлган.

XS
SM
MD
LG