Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 16:38

OzodlikOnline: Пахтакор Ўзбекистон мевазор Ўзбекистонга айланадими?


Апрель ойида Ўзбекистон президенти мева-сабзавот экспортини кўпайтиришга қаратилган икки ҳужжатни имзолаганидан сўнг Озодликка боғбон-фермерлардан келаëтган шикоятлар кескин кўпайди. Шикоятлардан “пахта қарғиши” номини олган маъмурий зўравонликнинг эндиликда мева-сабзавотчиликка айнан кўча бошлагани аëн бўлади. Ўзбекистонда мева-сабзавотчиликни маъмурий босимсиз ривожлантириш мумкинми? Сешанба кунги жонли суҳбат шу ҳақда бўлди.

Европа Иттифоқи Қримнинг аннексия қилиниши ортидан Россияга жорий қилган санкцияларга жавоб тариқасида Кремль иттифоқдан озиқ-овқат¸ хусусан¸ мева-сабзавот харид қилишни тақиқлади.

Россия бозорида сезиларли улушга эга Европа мева-сабзавоти импорти тўхтатишидан кўп ўтмай¸ Туркия Россия ҳарбий учоғини уриб туширдию¸ турк мева-сабзавоти ҳам Кремль қора рўйхатига киритилди.

Шундан сўнг¸ дунëнинг энг катта давлати истеъмол бозорида пайдо бўлган каттагина бўшлиқ ўрнини тўлдириш тараддудига тушганлар кўпайди ва Ўзбекистон ҳукумати ҳам шу қаторга қўшилди.

Озодлик манбаларига кўра¸ бош вазир Шавкат Мирзиëев 2015 йил бошидаги селектор йиғинларидан бирида “Россияга машина сотиш тугади¸ энди Россияга ошқовоқ ва мева сотиб¸ доллар қиламиз” деган мазмунда гапирган.

Бу каби гаплардан кўп ўтмай¸ Россия ва Ўзбекистон ҳукуматлари қишлоқ хўжалиги соҳасидаги савдо-сотиқни кенгайтиришга қаратилган қатор учрашувлар ўтказди ва 2015 йил охирига келиб¸ Ўзбекистон Россияга 500 минг тонна мева-сабзавот етказиб бериш мажбуриятини ўз зиммасига олди.

2015 йили Ўзбекистон Россияга қиймати 300 миллион долларга тенг 200 минг тонна мева-сабзавот етказиб берганидан келиб чиқилса¸ бу экспорт ҳажмининг 2¸5 бараварга ошганини англатади.

Ўзбекистонда мустақилликдан кейин янада кучайган пахта якка ҳокимлигига барҳам бериш¸ қишлоқ хўжалигини диверсификация қилиш¸ Тошкент ҳукуматининг Жаҳон банки каби асосий халқаро молиявий донорлари томонидан илгари сурилаëтган талаблардан бири бўлиб келаëтган эди.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:54:59 0:00
Бевосита линк

Хусусан¸ ўтган йил охирида Жаҳон банки айни шу мақсадда Ўзбекистонга ярим миллиард долларлик кредит ажратишга қарор қилган эди.

Бир томондан¸ Россия бозорида очилган янги имконлар¸ иккинчи томондан¸ жаҳон бозорида пахта нархининг тушиб кетгани ва учинчи томондан¸ халқаро ҳамжамиятдан бўлаëтган босимлар биргаликда Ўзбекистон ҳукуматини мева ва сабзавотчиликни қишлоқ хўжалигининг истиқболли йўналиши сифатида тан олиб¸ бу соҳани кучайтиришга ундаëтган кўринади.

Айни пайтда¸ пахта ва ғалла режасини камайтирмаган ҳолда¸ мева-сабзавот экспорти ҳажмини кескин ошириш вазифасининг¸ Озодликка маълум бўлишича¸ боғбон-фермерлар ва оддий деҳқонларга маъмурий босимни кучайтириш эвазига амалга оширилишига оид хавотирлар кучайиб бормоқда.

Ўзбекистонда пахтачилик ўрнига мева-сабзавот ва полизчиликни ривожлантириш истиқболларига қандай қарайсиз?

Сизнингча¸ Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини асосан пахта экспортига йўналтирилган соҳадан мева-сабзавот экспортчисига қайлантириш учун нималар қилиш керак?

Ўзбек боғбон-фермерларининг ички бозордан ошириб¸ хорижга сотадиган даражада мева-сабзавот етиштириши учун улар бошида таëқ ўйнатиш шартми?

Пахта экиб косаси оқармаган ўзбек фермер-деҳқонининг мева-сабзавот сотиб фаровонликка чиқишига ишонасизми?

Бу каби саволларга оид кузатишларингиз билан сешанба¸ 26 апрель Тошкент вақти билан оқшомги 7 дан 8 га қадар Озодликнинг жонли суҳбатида иштирок этинг.

Мулоқотга OzodSkype, OzodOvoz ва OzodlikOnline Skype манзиллари¸ шунингдек¸WhatsApp, Telegram, Viber, IMOдан +420 724 971 539 рақамига телефон қилиш орқали бевосита қўшилишингиз мумкин.

XS
SM
MD
LG