Линклар

“Абдулазиз Мансурнинг ифторликка оид гапларини рад этиб бўлмайди”


Сарлавҳага чиқарилган гапни Рамазоннинг биринчи кунида OzodNazar меҳмони бўлган Ислом тадқиқотчиси Аброр Мухтор Алийдан эшитдик. Айни пайтда, суҳбатдошимиздан мана бу гапни ҳам эшитдик: “Ўртоқларим, дўстларим, қариндош-уруғим кўп. Шунинг учун ифторликка чақирсам, 100 – 200 киши келиши мумкин”.

Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси раиси муовини шайх Абдулазиз Мансурнинг Рамазон арафасида Озодликка айтганлари тингловчиларимизда бир қатор саволларни пайдо қилдики, натижада мавзуга қайтиш зарурати пайдо бўлди ва саволларимизни Аброр Мухтор Алийга бердик.

Ҳа, айтганча, суҳбатда тилга олинган Кадишчев бозори (Тошкент шаҳри) бузилаётгани тўғрисидаги гаплар 6 июнь, куннинг иккинчи ярмида инкор этилди. Бозор маъмурияти "Кадишчев" соат 12 дан сўнг очилганини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG