Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 15:10

Петербургда "Қодиров кўприги"га қарши норозилик билдирилаяпти


Санкт-Петербург ва Москвада жойлашган икки кўприк номини ўзгартириш режаси расмийлар билан маҳаллий аҳоли ўртасида тортишувларга сабаб бўлмоқда.

Санкт-Петербургда расмийларнинг шаҳар кўприкларидан бирига Рамзан Қодировнинг отаси исмини бериш қарори шаҳарликлар эътирозига сабаб бўлди.

1990 йилларда Рамзан Қодиров ҳам, унинг отаси Аҳмад Қодиров ҳам русларга қарши айирмачилик жангини олиб борган. Аммо кейинроқ улар руслар тарафига ўтган. Аҳмад Қодиров 2003 йил Чеченистон президенти этиб тайинланган. Орадан бир йил ўтиб ўлдирилган.

Санкт-Петербургнинг ғазабланган турғунлари намойишга чиқиб, Қодировларнинг бирортасининг ҳам Санкт-Петербургга алоқаси йўқ эканлигини айтишмоқча. Навбатдаги намойиш 6 июнь кунига белгиланган.

Расмийлар қарорига қарши онлайн арзни аллақачон 74 мингдан ошиқ одам имзолади.

Санкт-петербурглик санъаткорлар, жумладан, таниқли режиссёр Александр Сокуров ҳамда актёр Олег Басилашвилилар кўприк номи ўзгартирилишига қарши чиқишди.

Инсон ҳуқуқларининг поймол қилиниши

Сокуров кўприкка қонли можароларда иштирок этган шахс номини бериш яхши эмаслигини айтди.

“Биринчи чечен уриши давомида айнан шу шахс чеченларни жиҳодга чорлаб, иложи борича кўпроқ русларни ўлдиришга чақирганини унутмаслигимиз керак. Мазкур урушда ўлган юзлаб одам бизнинг шаҳримизда кўмилган. Бу ерда яшайдиганларнинг кўпи ҳали буни эсдан чиқаргани йўқ”, деб ёзди Сокуров.

Рамзан Қодировни эса Чечениcтон ташқарисида оз одам қўллайди. Кўпчилик Чеченистонда инсон ҳуқуқларининг жиддий тарзда бузилиши, жумладан, одам ўғирлашлар, бедарак йўқолишлар, қийноқлар ва сиёсий рақибларнинг ўлдирилишида Қодировнинг қўли борлигини айтиб келади.

Қодиров Россияда кўп хотинлиликни қонунийлаштиришга чақириб келади. Чечен президенти Insagramдаги саҳифасида ўзининг машқ қилаётгани, турли ҳайвонлар билан ўйнаётгани, Путин расми туширилган футболкаларни кийиб олгани тасвирланган суратларни юклашни хуш кўради.

Бир гуруҳ Санкт-Петербург турғуни кўприкка шоира Анна Ахматова номини беришни таклиф қилоқда.

Аҳмад Қодировдан фарқли ўлароқ, Анна Ахматова Санкт-Петербургда узоқ йиллар яшаган ва ўша ерда вафот этган.

Унинг биринчи турмуш ўртоғи Николай Гумилёвни совет махфий полицияси 1921 йил ўлдирган. Ахматованинг ўғли бир неча йил гулаг лагерларида юрган. Фуқаровий турмуш ўртоғи Николай Пунин эса 1953 йил гулаг лагерларидан бирида ҳалок бўлган.

Фаоллар кўприк олдида Ахматова шеърларидан олинган мисралар билан суратга тушиб, бошқаларни ҳам шундай қилишга чақирмоқда.

Санкт-Петербургнинг жой ва иншоот номларини номлаш комиссияси ўз фикридан қайтмаслигини билдирди.

“Немцов кўприги”

Москвада эса фаоллар расмийлар билан мухлолифатчи Борис Немцов ўлдирилган кўприк юзасидан тортишмоқда.

Немцов тарафдорлари Кремль яқинида жойлашган Москворецкий кўпригини “Немцов кўприги” деб аташади.

Аммо кўприкка расман Немцов номини беришга қаратилган ҳаракатлар натижа бергани йўқ.

Кўприкда Немцов хотирасига қўйилган гулчамбар, сурат ва ёзувлар мунтазам равишда вандализм қурбони бўлиб туради.

Расмийлар кўприкда Немцов хотирасига эсдалик ёки унинг номи ёзилган тахтача ўрнатишга қаратилган чақириқларни ҳам рад этиб келмоқда.

XS
SM
MD
LG