Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 00:32

Сергелидаги эски бараклар ўрнида 500 та кўп қаватлик уй қурилади


Сергелидаги эски уйлар ўрнига янгилари қуриладиган бўлди.
Сергелидаги эски уйлар ўрнига янгилари қуриладиган бўлди.
Шавкат Мирзиëев

Шавкат Мирзиëев

Муваққат президент

Шавкат Мирзиёев 25 сентябрь куни Тошкентнинг Сергели туманидаги барак уйлар ўрнига кўп қаватли турар-жой бинолари қуришга ваъда берди. Муваққат президентнинг бу ваъдаси тумандаги Спутник-2 даҳаси аҳолиси билан учрашуви чоғида янгради.

Жараëнда
Янги уйлар учун жой очиш ва ҳудуд тозалаш бошланди

Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Тошкентнинг Сергели тумани, Спутник даҳасида жойлашган барак уйларда яшовчилар билан 2016 йилнинг 25 сентябрь куни ўтказган учрашувидан сўнг бу уйлар ўрнида ўрнига кўп қаватли турар-жой бинолари қуришга ваъда берди.

Мирзиëев бу ваъдасидан бир неча кун ўтиб-ўтмай Тошкент шаҳар жамоатчилиги вакиллари билан учрашувда 2017-2022 йилларда Сергелида кўп қаватлик турар-жой бинолари қурилишини ўз ҳукуматининг йирик дастури сифатида тақдим этди.

30 сентябрь куни Фергана.ру ахборот агентлиги Сергели туман ҳокими Фурқат Мақсудхўжаевнинг мазкур туман Ички ишлар бошқармаси раҳбарига юборган сўровномаси нусхасини чоп қилди.

Сирғали туман ҳокими Ички ишлар бўлими бошлиғидан бузилишга тушган маҳаллалардаги уйларга прописка қилишни тўхтатишни сўраган.
Сирғали туман ҳокими Ички ишлар бўлими бошлиғидан бузилишга тушган маҳаллалардаги уйларга прописка қилишни тўхтатишни сўраган.

Бу ҳужжат нусхасидан¸ Сергели туманида 500 та янги уй қуриш ҳақида Шавкат Мирзиëев топшириғини бажариш мақсадида мазкур тумандаги бузишга тушадиган ҳовли ва кўп қаватлик уйлар лойиҳаси устида иш бошлангани аëнлашади.

Ҳоким хатида Сергели туманидаги Жўнариқ, Софдил, Нилуфар, Чорбоғ, Йўлдош, Чоштепа, Виқор, ал-Фарғоний и Ёрқин ҳаëт маҳаллаларининг бузишга тушиши ва шу боис бу ҳудуддаги уйларга прописка қилишни тўхтатиш сўралади.

Мирзиëев ваъдасидан бир ойдан сал кўпроқ вақт ўтиб¸ маҳаллий нашрлар 5 ноябрь куни 1966 йилги зилзиладан сўнг ҳарбийлар томонидан қурилган биринчи икки қаватлик уйни бузишни бошлаганини хабар қилди.

Бу уй ўрнида¸ айнан¸ Мирзиëев ваъда қилган янги¸ кўп қаватлик уйлар мажмуасини қуриш бошлангани айтилди.

XS
SM
MD
LG