Линклар

OzodlikOnline: Россиядаги янги миграция қонунлари муҳожирлар ҳаётига қандай таъсир қилмоқда?


Россиядаги Миграция ва этник мансублик бўйича тадқиқот маркази ўзбек ва тожик муҳожирлари ҳаëтига бағишланган янги сўров бошлади. Ўзбек ва тожик муҳожири ўз тақдирига бевосита алоқадор янги миграция қонунларидан қанчалик хабардор? OzodlikOnline эшиттиришининг 31 май, сешанба куни Тошкент вақти билан соат 19.05да бошланадиган сонида шу ҳақда гаплашамиз.

Жонли мулоқотга OzodSkype, OzodOvoz ва OzodlikOnline Skype манзиллари, шунингдек, WhatsApp, Telegram, Viber, IMOдан +420.724.971.539 рақамига телефон қилиш орқали бевосита қўшилишингиз мумкин.

Россиядаги Миграция ва этник мансублик бўйича тадқиқот маркази ўзбек ва тожик муҳожирлари ҳаëтига бағишланган янги сўров бошлади. Тадқиқот муаллифлари муҳожирларнинг ўз жавоблари асосида туғиладиган манзарани ҳукумат ва қонун чиқарувчилар диққатига етказишга умид қилмоқда.

Сўров муаллифи Озодлик билан суҳбатда Миграция ва этник мансублик бўйича тадқиқот марказининг янги сўрови нега айнан ўзбек ва тожик муҳожирларига қаратилганини изоҳлар экан, бу тадқиқот орқали Россия миграция қонунларига кейинги йиллларда киритилаётган ўзгартишлар сон бўйича энг кўпчиликни ташкил қиладиган ўзбекистонлик ва тожикистонликлар аҳволига қай тарзда таъсир қилаётганини аниқлаш мақсад қилинганини билдирди.

Ўзбек ва тожик муҳожири уларнинг тақдирига бевосита боғлиқ янги қонунлардан қанчалик хабардор? Муҳожир бу қонунчиликда қандай ўзгартишларни кўришни истайди?

OzodlikOnline эшиттиришининг навбатдаги сонида ана шу ҳақда гаплашамиз.

Бу суҳбатда ўз фикр-мулоҳазаларингизни билдириш учун 31 май, сешанба куни Тошкент вақти билан соат 19.05да бошланадиган интерактив мулоқотда қатнашинг.

Жонли мулоқотга OzodSkype, OzodOvoz ва OzodlikOnline Skype манзиллари, шунингдек, WhatsApp, Telegram, Viber, IMOдан +420.724.971.539 рақамига телефон қилиш орқали бевосита қўшилишингиз мумкин.

XS
SM
MD
LG