Линклар

OzodlikOnline: Ўзбекистон шаҳарларида ҳаёт сифатини яхшилаш учун нима қилиш керак?


Uzbekistan - parking of Farhod bazaar in Tashkent

Uzbekistan - parking of Farhod bazaar in Tashkent

Ҳаёт Сифати Индекси рейтингида Тошкентнинг рўйхат остига қўйилгани Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларидаги вазиятга оид чизги ҳамдир. Ўзбекистон шаҳарларида ҳаёт сифатини яхшилаш учун нима қилиш керак? 24 май, сешанба куни Тошкент вақти билан соат 19.05да бошланадиган OzodlikOnline дастурида шу ҳақда гаплашамиз.

Ўзбекистонлик фаоллар Тошкентнинг ҳаёт сифати энг ёмон бўлган шаҳарлар қаторидан олиб ташлашга чақирувчи петицияни бошлади. Causes.com интернет ресурсида ташкил қилинган петицияни бир кун давомида имзолаганлар сони 500га ҳам етмади. Ташаббус муаллифлари камида мингта имзо тўплашга умид қилмоқда.

21 май куни Mercer консалтинu фирмаси эълон қилган Ҳаёт Сифати Индекси (Quality of Living Index) рейтингига кўра, Тошкент ҳаёт сифати энг паст бўлган шаҳарлардан бири деб топилди.

Ўзбекистон пойтахти, яъни мақомига кўра ҳаёт тарзи соғлом ва фаровон бўлиши керак бўлган Тошкентга бундай баҳонинг берилиши мамлакатнинг бошқа шаҳарларидаги вазиятга оид чизги ҳамдир.

Ўзбекистон шаҳарларида ҳаёт сифатини яхшилаш учун нима қилиш керак?

OzodlikOnline эшиттиришининг навбатдаги сонида ана шу ҳақда гаплашамиз.

Бу суҳбатда ўз фикр-мулоҳазаларингизни билдириш учун 24 май, сешанба куни Тошкент вақти билан соат 19.05да бошланадиган интерактив мулоқотда қатнашинг.

Жонли мулоқотга OzodSkype, OzodOvoz ва OzodlikOnline Skype манзиллари, шунингдек, WhatsApp, Telegram, Viber, IMOдан +420.724.971.539 рақамига телефон қилиш орқали бевосита қўшилишингиз мумкин.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG