Линклар

logo-print

OzodMikrofon: Ҳукумат ўзи рухсат бериб, ўзи тақиқлаган "капрон" баллон ҳақини ким тўлайди?


Фарғона вилоятидан боғланган ҳайдовчи Эргаш Қўшматов шу кунда автомобили газ билан юрадиган кўплаб ҳайдовчиларни ўйлантирган саволни ўртага ташлади.

Ҳозир Ўзбекистонда расман "сифатсиз ва портловчан газ баллон" деб малакаланаётган, халқ орасида эса "капрон баллон" деб истеъмолга кириб кетган газ баллонлари тақиқланаркан, Қўшматов, буларга тўланган пулни ким қайтаради, деб сўради.

Қуйида у киши билан суҳбатни тингланг:

2014 йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор станциялари ва автомобилларга газ қуйиш шохобчаларини ривожлантириш ҳамда автотранспорт воситаларини суюлтирилган ва сиқилган газга босқичма-босқич ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган.

Шу қарор асосида кейинги йилларда "сифатсиз ва портловчан газ баллонлари машиналардан мажбурий тарзда олдириб ташланмоқда.

Газнинг баллонда босим остида сақланиши дизел ва бензин ёнилғисига қараганда анчагина хавфли, деган фикр мавжуд. Шу боис Европа мамлакатларида газ билан юрадиган машиналарнинг ер остидаги оммавий ëпиқ гаражларга киришига тақиқ қўйилган.

Ўзбекистоннинг бир нечта вилоятида автомобилларга ўрнатилган газ баллонларнинг портлаши оқибатида одамлар нобуд бўлгани фактлари бор.

---------------------------------------------------------------------------------------------------
Муҳим эслатма: OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр-мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG