Линклар

"Екатеринбургда Ёқибалининг 15 минг рубллик ҳужжатини топиб олдим"


Озодликка Екатеринбург шаҳридан боғланган ўзбекистонлик меҳнат муҳожири Тожикистонда 1974 йилнинг 16 апрелида туғилган Зиёев Ёқибали Сирожовичнинг Россия ишлашга рухсатнома олиш учун тайёрлаган ҳужжатларини топиб олганини хабар қилди. Исмини сир сақлаган муҳожир Ёқибали +89655224262 рақамига телефон қилиши мумкин, демоқда.

Озодликка боғланган ўзбекистонликка кўра, ҳужжатларни тўрт кун муқаддам шаҳарда 25-йўналишда қатнайдиган трамвайда топиб олган.

Унинг айтишича, Федерал миграция хизматига топиширишга тайёр қилиб қўйилган ҳужжатларни йиғиш учун камида 15 минг, кўпи билан эса 20 минг рубль (қарийб 350 АҚШ доллари) маблағ сарфланган бўлиши мумкин:

- Бунча пулни топиш осон эмас. Трамвайнинг кондуктори: "Бу ҳужжатлар қизил шапка кийган бир йигитнинг қўлида турган эди, сенинг юртдошинг", деди, ўзбекистонлик, деб ўйлаган. Шу бўйи менинг ишхонамда турибди. Тожикистонлик танишларимга айтиб чиқдим, лекин бунақа болани таниганлар йўқ экан. Сизларга эълон берай, зора эгаси топилса, - дейди исмини сир сақлаган ўзбекистон муҳожир.

Қуйида бу киши билан суҳбатни тингланг:

XS
SM
MD
LG