Линклар

logo-print

OzodMikrofon: Рақобати суст мобил ширкатлари мижозлар ҳақини еяпти


Иллюстратив сурат

Иллюстратив сурат

Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманидан телефон қилган 60 яшар техник Исомиддин ака сўнгги ойларда бу туманда мобил ширкатлари алоқа сифати яна ёмонлашиб бораётгани, шикоятлар эса ширкатлар томонидан эътиборсиз қолдираётганидан арз қилди.

Унинг арзича, электр тақчиллиги боис, уяли алоқани таъминловчи станциялар иши ёмонлашаётган бир пайтда ширкатлар мижозлардан олинаётган автоматик қўшимча хизматлар кўлами ва нархини оширмоқда:

- Гаплашмасангиз ҳам ойига 2 доллар пулингизни компания ечиб олади. Бу пул номерни ушлаб туриш, ҳар хил қўшимча хизматларга кетиб қолади. Айниқса, овозли почтаси уланавериб, 3 центдан пулингизни ечиб олаверади. Сиз телефон қиласиз кимгадир, автоматик равишда уланасиз овозли почтага - гапирасиз, гапирасиз, жавоб бўлмагач, ўчирасиз. Ширкат эса пулни ечиб олади. Бунинг устига алоқа ёмон. Бир кишига икки оғиз гапни айтмай туриб, ўчиб қолаверади, - дея арз қилди чироқчилик техник Исомиддин ака.

У аслида радио-телевидение соҳаси бўйича техник экани, шу кунда мобил ширкатлари ишлатаётган станцияларнинг иш режимини яхши тушунишини ҳам қўшимча қилди.

Унинг айтишича, у яшайдиган туманда мобил ширкатлари ўрнатгани айтилган иккита шамол генераторлари пайдо бўлган:

- Чияли жамоа хўжалигида ишлаб турибди. Сўрасам, шу мобил компаниялар қўйди, дейишди. Салгина шамолга пириллаб айланиб, ток чиқаряпти. Алоқа анча яхшиланибди. Шунақа генераторларни кўпайтиришсин. Пул буларга муаммо эмас-ку, гаплашмасак ҳам 2 доллардан олиб турибди, ахир. Аслида рақобат кучайса, алоқа арзонлаши керак, буларда эса қимматлаб бораяпти, - дейди чироқчилик суҳбатдош.

Қуйида у киши билан суҳбатни тинглашингиз мумкин:

---------------------------------------------------------------------------------------------------
Муҳим эслатма: OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр-мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG