Линклар

Петербургда туҳматга қолган ўзбек полиция таъқибидан ҳимоя изламоқда


Санкт Петербургда ўзбек мигрантлари, иллюстратив сурат

Санкт Петербургда ўзбек мигрантлари, иллюстратив сурат

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридан Озодликка боғланган самарқандлик меҳнат муҳожири Сардор ўзи яшаб турган уйдан 280 минг рублни ўғирлашда ноҳақ айбланаётганидан шикоят қилди. Унинг иддаосича, бу туҳматни бўйнига қўйиш учун хотинини қамаш, қизини эса болалар уйига топшириш билан таҳдид қилишмоқда.

Бир йил муқаддам хотини ва кичик ёшдаги қизини олиб, Россияга борган 30 яшар Сардор ўзи яшаб турган уй эгасининг 280 минг рублини ўғирлашда гумон қилиниб, икки кун ҳибсда сақланганини айтди.

Сардорнинг даъвосича, у пулни олмаган ва аслида хонадонда бунча пул бўлмаган, деб ишонади:

- Бу 4 минг АҚШ доллари атрофидаги пул. Агар уй эгалари шунча пули бор одам бўлса, биз билан битта ижарада яшаб юрадими, фаррошлик қиладими? Бу ерда унақа катта пул топадиган ўзбек йўқ. Менинг гумонимча, булар полиция билан тил бириктириб, шу пулни мендан ундирмоқчи. Акс ҳолда полция менга: "Пулни олиб келмасанг, хотинингни қамаймиз, қизингни болалар уйига топширамиз!" деб мени қўрқитадими?! Икки кун ҳибсда сақлашди, лекин сал қонун-қоидани билганим учун мени чиқариб юбориб, хотиним ва қизимнинг ҳужжатларини олиб қолишди. Ҳозир энди яшириниб юрибмиз, агар улар бизни яна қўлга олса, шу жиноятни бўйнимизга қўйиб юборишади, бизга ёрдам берадиганлар борми? - дея юзланди Сардор.

Қуйида Сардор билан суҳбатни тинглашингиз мумкин:

---------------------------------------------------------------------------------------------------
Муҳим эслатма: OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр-мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG