Линклар

OzodMikrofon: “Бир ойда ярим кило гўшт есак хурсанд бўламиз”

  • Садриддин Ашур

Биринчи гуруҳ ногирони қўқонлик Фарҳоджон Имомназаров бугун ёрдамга муҳтож

Биринчи гуруҳ ногирони қўқонлик Фарҳоджон Имомназаров бугун ёрдамга муҳтож

Қўқон шаҳрида яшайдиган биринчи гуруҳ ногирони Фарҳоджон Имомназаров OzodMikrofon га қўнғироқ қилиб, ногиронларнинг бугун жуда оғир аҳволда яшаётгани, пенсияларининг жуда ҳам озлиги, уларнинг хориж давлатларига бориб даволаниш имкони умуман йўқлиги ҳақида гапирди.

Қўқон шаҳрининг Истиқлол кўчасидаги 102-уйнинг 2-квартирасида истиқомат қиладиган 38 яшар Фарҳоджон Имомназаров бундан тўққиз йил муқаддам орқа миясидан қилинган муваффақиятсиз жарроҳлик оқибатида биринчи гуруҳ ногирони бўлиб қолган.

Фарҳоджон шу кунда олаётган 350 минг сўм пенсияси, ҳатто озиқ-овқатга ҳам етмаётганидан шикоят қилди.

“Мен бир ўзим ҳақида айтмаяпман, атрофимдаги пенсияга яшаётган барча ногиронларнинг аҳволини кўриб айтяпман. Биз бир ойда агар ярим кило гўшт есак ҳам хурсанд бўлардик. Бугун ҳукумат биз ҳақимизда деярли ғамхўрлик қилмай қўйди. Қарзга яшаяпмиз”, дейди Фарҳоджон.

Ногирон йигит Президент ва Бош вазирга ногиронларнинг бугунги аччиқ қисмати ҳақида мактуб ёзганини, бироқ улардан жавоб ололмаганини ҳам айтди.

Фарҳоджон унинг касалига фақт Германияда даво борлигини, лекин қўли калталиги боис бу орзусига етишолмаётганини айтади:

“Мен ҳам даволаниб оёққа туришни, энг муҳими эса фарзанд кўришни истайман. Аммо ҳозирча бу фақат орзу бўлиб турибди”, дейди ногирон йигит.

Фарҳоджон билан суҳбатни қуйида тингланг:

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG